Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Пандемия даврида туман аҳолисининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят ҳокимлигининг беғараз ёрдамлари етиб келмоқда
2020-07-23 00:21:53 163
Республикамизда карантин эълон қилинган дастлабки кунлардан бошлаб, бошқа ҳудудлардаги каби, Ўзбекистон тумани аҳолисининг ёрдам ва кўмакка муҳтож қатламларини аниқ, манзилли асосда қўллаб-қувватлашга муҳим эътибор қаратилмоқда.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш ишларини изчил давом эттириш мақсадида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан шу кеча-кундузда туманга 10 тонна ун, 4 тонна шакар, 4 тонна гурунч ва 4000 литр ўсимлик ёғи маҳсулотлари етказиб келинди.
Ўз навбатида, мазкур маҳсулотлар “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали, ўрганиш ва мурожаатлар асосида ўз эгаларига етказиб берилади.
Сиз эса азиз тумандошлар, ўзингиз ва яқинларингизни кўринмас балодан эҳтиёт қилинг. Карантин қоидалари риоя қилинг, кўчада ниқобсиз ҳаракатланманг.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати