Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Аёлга бахт беринг, саодат беринг...
2020-07-23 00:11:38 161
Дахақанақир қишлоғида яшовчи Одинахон Холиқова 2 фарзанднинг онаси. Тақдир тақозоси билан тўнғич фарзандининг ногиронлиги бор. Илоҳим, умрлари узоқ, бошлари омон бўлсин!
Мазкур холат туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан туман бўйича ҳудудларда оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизларни аниқлаш, уларни холидан хабар олиш жараёнларида маълум бўлган эди.
Оиланинг турмуш шароитини яхшилаш, бандлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тақдим этилган замонавий тикув машинаси 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Қахрамонжон Джураев томонидан топширилди.
Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг шу кунига қадар тумандаги шу каби оилалардан 15 тасига худди шундай тикув машиналари топширилган эди.
Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш эзгу тадбирлари туманда давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати