Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида 30 нафар ёшга ер ажратиб берилди

×

 2020-07-21 23:09:58    109

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида ёшлар бандлигини таъминлаш борасида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Туманда битирувчи ва ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш, уларни даромад топишларида кўмаклашиш, қолаверса қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ғалладан бўшаган 3 гектар ер майдонлари 30 нафар туман ёшларига ажратиб берилди.

      Дастлаб, Қирқкетмон қишлоғида жойлашган “Мухиддин Хасанбой Шамс” фермер хўжалигининг дала майдонида ҳудуддаги 16 ва 18-мактаб битирувчилари ҳисобланган келажагимиз эгалари учун 2 гектар ер майдони тақсимлаб берилди.

- Сизларни доимий ва мавсумий бандлигингизни таъминлаш, томорқалардан мақсадли фойдаланиш, қўшимча даромад топиш орқали оилангизга яқиндан кўмакчи бўлиш масалалари доимо туман ҳокимлигининг эътибор марказидан тушмайди. Юртбошимизнинг бу борада берган топшириқ ва имкониятлари эса мазкур эзгу лойиҳаларни янада кенг тадбиқ этишга туртки бўлди. Хаммангизга маълум, коронавирус пандемияси туфайли хозир бутун дунё ҳамжамияти қатори, халқимиз ҳам ўз бошидан синовли кунларни кечирмоқда. Ана шундай мураккаб вазиятларда барча аҳолимиз каби, сизларни ҳам қўллаб-қувватлаш бизларнинг долзарб бурчларимиздандир, - дейди ёшларга ер ажратиб бериш жараёнларида иштирок этган туман ҳокими Қахрамонжон Джураев. - Мана сизларга суғоришга қулай бўлган ер майдонлари, оилангиз катталари билан маслаҳатлашиб ўзингиз ҳохлаган озиқ-овқат маҳсулотларини экинг ва даромад олинг. Мўл ҳосилингиз хонадонингизга киргунга қадар биз сизларга кўмакчимиз. Фақат сизлардан қаттиқ илтимосим ва кўрсатмам шу бўладики, албатта бугунги карантин шароитларига бефарқ бўлманг, кўчада ниқобсиз юрманг, ўзингизни асранг. Ишонаманки, бу синовли даврларни сизлар билан ўз қатъий интизомимиз, халол меҳнатимиз билан енгиб ўтамиз. Сизлар ҳали нуфузли олий ўқув юртларида ўқийсизлар, ўзингиз ҳохлаган касбларни эгаллайсизлар ва юртимизга зарур бўлган етук кадрлар бўлиб етишасизлар.

- Хўжалигимиз дала майдонларидан ёшларимизга мавсумий фойдаланиш учун ажратиб бериш тўғрисидаги таклифга лаббай деб жавоб бердик. Ўзимиз ҳам ёш бўлганмиз, катталаримизнинг ёрдами, қўллаб-қувватлови билан униб-ўсганмиз. Хаммалари ўз маҳалла-кўйимиз йигит-қизлари, ўз фарзандларимиздек, - дейди “Мухиддин Хасанбой Шамс” фермер хўжалиги иш юритувчиси Аббосхон Маҳкамов. - Дала меҳнатларини ҳам ўзларига ташлаб қўймаймиз. Ҳосил парвариши, суғориш ишлари ва техника таъминотларида албатта ёнларида турамиз. Мана, бугун хам уларнинг келишларини эшитиб, ош дамлаб қўйдик. Мўл ҳосил етиштириб, уйларига олиб кетгунга қадар даладаги юмушлар бўйича оталиққа олди деб ҳисоблайверинглар.

- Бизга ажратиб берилган ер майдони яшаш хонадонимиздан узоқ эмас. Карантин даврида бўш ўтирмай, оила аъзоларимга яна бир фойдам тегадиган бўлди. Бундан хурсандман. Албатта, улар ҳам дала ишларида яқиндан ёрдам беришади. Келгусида ўзимга ажратилган ерлардан унумли фойдаланиб, экиндан юқори ҳосил олиб, оилам даромадини яхшилашга ўз ҳиссамни қўшаман, - дейди 16-мактаб битирувчиси Дилфузахон Махмудова. - Бунинг учун, долзарб ва синовли паллада ҳам биз ёшларни қўллаб-қувватлаган, мана шундай шароитларни яратиб берган Президентимизга, туманимиз мутасадди раҳбарларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Кейинги манзил, Охта Тагоб қишлоғи ҳудудида жойлашган “Каримжон Эргашев” фермер хўжалиги дала майдонлари бўлди. У ерда ҳам туманнинг энг чекка ҳудудида истиқомат қиладиган, кўзларида эртанги кунга ишонч акс этган 10 нафар ёш йигит-қизлар ўзларининг бўлажак ер майдонлари билан танишаётган экан. 

      Далада ҳозир бўлган ёшларнинг ота-оналари билан самимий суҳбатлашган туман ҳокими Қ.Джураев уларга ҳам ерлардан унумли фойдаланиш, имкон қадар бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини экиб, рўзғорларини бутлаб олишни тавсия қилди.

Бу ерда ҳам ёшларга хўжаликнинг 1 гектар ер майдони тенг тақсимлаб берилиб, ҳосилларига Яратгандан қут-барака сўраб дуо қилинди.

- Ҳозирги глобал инқироз ва коронавирус пандемияси шароитида бу каби лойиҳаларни амалга оширилиши ёшларимиз учун катта кўмак ва имконият бўлмоқда. Бу хайрли ишларимизни туманимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам албатта давом эттиришга туманимиз ҳокими ва қишлоқ хўжалигига масъул раҳбарлар билан келишиб олганмиз, - дейди туман ҳалқ таълими бўлими мудири Нафисахон Нишонова. - Хали кўп ёшларимиз, битирувчиларимиз ана шундай имкониятларга эга бўлишади. Бунинг учун албатта, мавжуд вазиятни тўғри баҳолай олган, бизга яқиндан кўмак бераётган ер эгалари-фермер хўжаликлари раҳбарларига ҳам самимий ташаккуримизни билдирамиз.

      Шу куннинг ўзида ёшларга ажратилган барча ерлар шудгорланиб, хат олиниб, экин экиш учун тайёр ҳолатга келтириб берилди.

Эндиликда, ғалладан бўшаган, унумдор бу майдонларда тиришқоқ ва серғайрат ёшлар картошка, сабзавот ва дуккакли дон маҳсулотлари етиштириб, ўзларининг бандлигини таъминлайди ва оила бюджетини мустаҳкамлашга муносиб ҳиссасини қўшади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати