Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 107 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази бир кунлик фаолиятидан

×

 2020-07-20 19:16:52    106

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида коронавирус инфекцияси тарқалишини ҳамда аҳоли ўртасида мазкур инфекциянинг юқтириб олишни олдини олиш борасида қатор муайян ишлар амалга оширилмоқда. Туман ҳокимлиги, тиббиёт бирлашмаси, СЭО маркази, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва барча дахлдор муассасалар томонидан кунлик белгиланган ишлар, профилактик тадбирлар изчил давом этмоқда.

Пандемия даврида ҳудудда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича туман санитария-эпидемиология осойишталиги маркази томонидан тегишли чора-тадбирлар мунтазам йўлга қўйилган.

Хусусан, бу борада,  туман СЭО маркази бир кунлик фаолияти юзасидан маълумотларни тақдим этди.

Бугун, 20 июл куни 4 та сектор масъуллигида туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари томонидан Яйпан шаҳар Ибн Сино, Зиёкор, Туркистон, А.Навой кўчаларида, Дехқон бозори ва Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудудларида ҳамда мазкур ҳудудлардаги 15 та савдо ва маиший хизмат шахобчаларида дезинфекция ишлари амалга оширилди.


Шодлик, А.Жомий номидаги МФЙларга қарашли Фарғона, Конизар, Амир Темур, Шифокор ва Конституция кўчаларидаги 241 та хонадонларда зарарсизлантириш ишлари ўтказилди.

“Кичик Оқмачит”, “Оқмачит”, “Боғи эрам”, “Оқтепа”, “Даштчўлпон” ва “Дехқонобод” МФЙларда коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар тегишли тартибда ўрганилди.


МФЙ масъул ходимлари билан биргаликда “огоҳлик карнайлари” орқали инфекция тарқалишини олдини олиш борасида тарғиботлар олиб борилиб, аҳолига 70 дан ортиқ эслатмалар тарқатилди.

Туман ҳудудида ташкил этилган 6 та карантин постларида СЭО марказидан бириктирилган ходимлар томонидан туманимизга кириб келаётган фуқароларни тана харорати ўлчаниб, дезинфекторлар ҳаракатдаги автотранспортларда зарарсизлантириш ишлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати