Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 85 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ўқчи” ва “Яккатут” маҳаллаларида дезинфекция ишлари олиб борилди

×

 2020-07-14 17:35:09    109

PDF yuklash
Chop etish


Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида,  Ўзбекистон туманидаги бир қатор умумий фойдаланиладиган объектлар, маҳалла кўчалари ва кўп қаватли уйларнинг кириш қисмларида кенг кўламли дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, бугун туман фавқулодда вазиятлар бўлими, “Агрокимёҳимоя” АЖ туман филиали ҳамда Фарғона йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига қарашли махсус техникалар ёрдамида “Ўқчи” ва “Яккатут” маҳаллаларида дезинфекция ишлари олиб борилди.

Бу каби профилактик тадбирлар туманнинг барча ҳудудларида ўтказиб борилмоқда.

Азиз тумандошлар!

Кўринмас балога қарши курашиш йўлида карантин ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиб, ўзингиз ва яқинларингизни кўринмас балодан эҳтиёт қилинг.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати