Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Президент талаби: Суд биносига келган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат борлигига ишониб чиқиб кетиши керак!

×

 2020-07-13 18:05:27    67

PDF yuklash
Chop etish


Бизга маълумки, 2020 йил 30 июнь куни давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан, Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Қонунчилик палатаси спикери ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари иштирокида "Одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар" юзасидан ўтказилган видеоселекторда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир бир қанча масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда, амалга оширилган ислоҳотлар натижасида судлар томонидан илк маротаба 2.273 нафар фуқарога оқлов ҳукми чиқарилганлиги, жиноят йўлига билиб-билмай кирган 3.500 дан ортиқ ёшлар ва аёлларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланмасдан, улар маҳалла ва жамоатчилик кафиллигига олингани таъкидланди.

2018-2019 йилларда оқланган 307 нафар шахсга оид 192 та жиноят иши бўйича давлат айбловчилари айбловдан воз кечишмагани танқидга олиниб, айбловдан воз кечиш институтини шакллантириш ислоҳотларнинг асосий мезонларидан бири бўлиб, бу фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашда мухим аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди.

Инсон ҳуқуқлари маркази, Омбудсман, Тошкент давлат юридик университетига "Инсон қадр-қиммати - энг олий қадрият" махсус ўқув модули бўйича барча ҳуқуқ тартибот идоралари раҳбар ходимларини ўқитиш вазифаси юклатилди.

Жорий йилнинг 5 ойида тергов органлари асоссиз айб қўйган 323 нафар фуқаро судлар томонидан оқлангани, 1.854 нафар шахсга нисбатан қўйилган асоссиз айбловлар олиб ташланганига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада мутасадди идораларга Тергов институтини ташкил этиш, терговчилик касбини эгаллашга мутлақо янги талабларни ишлаб чиқиш, соҳага илғор тажриба ва стандартларни жорий этиш вазифалари қўйилди.

Суд биносига келган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат борлигига ишониб чиқиб кетиши керак. Бу Президент талаби! - дея аъкидлади давлатимиз раҳбари.

Шу билан биргаликда, судьянинг фаолиятига тўсқинлик қилгани ва адолатсиз қарор чиқаришга мажбурлагани учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, адвокатлик фаолиятини бошлаши учун ёш мутахассислардан 2 йил юридик стаж талаб этишни бекор қилиш, ҳар чоракда суд раҳбарларининг оммавий ахборот воситалари орқали одил судлов фаолияти юзасидан ахборот беришларини йўлга қўйиш, тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида видеоконференцалоқа тизимини жорий қилиш давр талаби эканлиги таъкидланди.

Судлар том маънода адолат қўрғонига айлансагина фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, юртимизда демократик-ҳуқуқий давлат, очиқ фуқаролик жамияти барпо этиш, қонун ва адолат устуворлигини таъминлашга эришса бўлади.

Э.Хакимов

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси