Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураевнинг туман аҳолисига МУРОЖААТИ!

×

 2020-07-13 12:01:19    98

PDF yuklash
Chop etish


Ассалому алайкум, ҳурматли тумандошлар, муҳтарам ва муҳтарама отахону-онахонлар, қадрли ёшлар, азиз опа-сингиллар ва ака-укалар!

        Бугун дунёнинг деярли барча мамлакатлари коронавирус пандемиясига қарши курашаётганидан хабардорсиз.

      Айни пайтда ер юзида мазкур пандемия таъсирига тушмаган, ундан азият чекмаётган, бу инфекциядан жабр кўрмаган мамлакатнинг ўзи қолмади, ҳисоб.

      Ҳар куни минглаб қурбонлар берилмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра айни пайтда дунё миқёсида коронавирусдан зарарланганлар сони 13 миллиондан ошди.

        Аянчлиси шундаки, на чегара, на миллат ва на ёш танламайдиган бу балонинг шиддат билан тарқалиши оқибатида ўтган қисқа муддатда ер юзида ярим миллиондан ортиқ инсон бевақт ҳаёт билан видолашди.

        Минг афсуски, жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган коронавирус эпидемияси сўнги кунларда юртимизда ҳам тарқалаётганлигидан барчангиз хабардорсиз.

        Айни даврга келиб, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13 минг нафардан ошди, 61 нафар юртдошларимиз мазкур инфекция сабаб бевақт ҳаётдан кўз юмди.

         Қадрли тумандошлар!

       Шу кунларда юртимизда касалланганлар сони кескин ошиб бораётганидан хабарингиз бор.

       Инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида, республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ 10 июль кунидан 1 август кунига қадар мамлакатимизда кучайтирилган карантин эълон қилинди.  

       Мазкур касалликни туманимизга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича ҳам қатор муайян ишлар амалга оширилмоқда.

       Ҳозирда аҳоли ўртасида “коронавирус менга таъсир қилмайди, мендан узоқда” деган фикрда бўлган фуқароларимиз бўлса, бу энг катта ва энг ёмон хато эканлигини онгли равишда англаш керак. Касалликни юқтириб олмаслигимиз, бу офатдан тезроқ қутилишимиз учун ҳаммамиз санитария-гигиена талабларига тўлиқ амал қилишимиз, бепарволикка йўл қўймаслигимиз, зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслигимиз, жамоа бўлиб йиғилмаслигимиз, жамоавий тадбирларни ўтказмаслигимиз лозим.

       Қадрли отахонлар, онахонлар!

       Сизлар ҳаётингизда кўпни кўрган, бошингиздан оғир синовларни ўтказган инсонлар сифатида бу мудҳиш касалликнинг оқибатини яхши тушуниб турибсизлар. Хонадонларингда, оила давраларида катта-кичик фарзандларингизга ҳам бугуннинг долзарб ва ўта масъулиятли вазифалари аҳамиятини тушунтиринг! Зарурат бўлмаганда ташқарига, кўчаларга чиқмаслик чораларини кўринг.

       Азиз фарзандларим, ука-сингилларим!

       Албатта тиббий ниқобсиз юрманг, зарур иш ва юмушингиз бўлмаса, кўчага чиқиб, хатарга йўлиқманг. Ўзингизни ва бошқа яқинларингиз ҳаётини ташвишга қўйманг. Тартиб ва интизомга бўйсунинг. Касаллик чекиниши учун ҳар томонлама курашинг!

       Ижтимоий масофани сақланг, мулоқотда эҳтиёт бўлинг. Вирусни юқтириб олиш оқибатини англаб етинг!

       Азиз ота-оналар!

       Фарзандларингизга янада эътиборлироқ бўлишларингизни илтимос қиламан. Уларни қаровсиз қолдирманглар, кўча-кўйда беҳуда юришмасин. Телевидениелар орқали намойиш этилаётган онлайн дарсларни кузатиб бориб, вазифаларни қилсинлар. Китоб мутолааси билан банд бўлсинлар!

       Ҳурматли фуқаролар!

       Муҳтарам Президентимиз ва Республикамиз ҳукумати томонидан бу касалликка қарши курашиш, аҳолининг соғлигини муҳофаза қилиш мақсадида барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.

       Аҳолидан эса айни кунларда бунга жавобан фақат бир нарса – таҳликалардан ҳоли, хотиржамликда уйда қолиш, ортиқча саросимага ва лекин лоқайдликка ҳам берилмаслик, меҳр-мурувватли бўлиш, ўзини ва оиласини асраш, қатъий иродали, собитқадам бўлишлари талаб этилмоқда, холос. 

       Шундай экан азиз тумандошлар, ушбу синовли дамларда тартиб-интизомни сақлаган холда ҳаракат қилайлик. Зеро, дунёда бебаҳо саналган саломатлигимизни асраб-авайлаш ўз қўлимизда.

       Ҳар биримиз карантин қоидаларига тўлиқ амал қилсак, шу оғир синов даврида ҳам ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган сабр-тоқатлилик, ҳамжиҳатлик, ўзаро меҳр-оқибат каби қадриятларимизни бутун дунё ҳамжамияти олдида яна бир бор намойиш этсак, албатта, коронавирус балосини тез орада енгамиз.

Ҳурматли фуқаролар уйда қолинг!

Барчамизни Яратганнинг ўзи паноҳида асрасин!