Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Карантин нормалари ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилайлик
2020-07-09 18:08:05 176
Бугунги кунда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон туманидаги ташкилот, муассасалар ва савдо объектларида карантин ва санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиниши янада кучайтирилган.
Муассасалар, савдо объектларига ташриф буюраётган фуқароларга карантин қоидалари тушинтирилиб, уларнинг тана-ҳарорати “пирометр” (контактсиз термометр) мосламаларида ўлчанмоқда. Қўллари спиртли антисептик ва бошқа санитар-гигиеник воситалар ёрдамида тозаланмоқда.
Ташкилотлар ва ҳудудларда мунтазам равишда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.
Шу ўринда, барча муассасалар мутасаддиларига ўз ташкилотларида карантин талабларини бажарилиши ва санитар ҳолатларни янада яхшилашда масъулликларини оширишни сўраб қоламиз.
Азиз тумандошларимиздан эса кўчага чиққанда албатта тиббий ниқобда бўлишларини, карантин қоидаларига риоя этган ҳолда, ўзлари ва яқинларининг соғлигига бефарқ бўлмасликларини сўраймиз.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати