Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Жорий таъмирлаш ва асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда
2020-07-08 22:32:04 228
Автомобиль йўллари текис, равон бўлса, машиналарни бошқариб бораётган ҳайдовчилар ҳам хушкайфиятда ҳаракатланадилар.
4К-926 “Яйпан темир йўл бекати Абдусамад қишлоғи” автомобиль йўлининг Ўзбекистон тумани ҳудудидаги 1-3 км оралиғида (2 км масофада) жорий таъмирлаш ва асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур жорий таьмирлаш ишларини бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 март кунги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан 500 млн. сўмлик маблағ ажратилган.
Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси маълумотига кўра, белгиланган режа асосида мазкур ҳудудда жорий июль ойида 400 млн. сўмлик, август ойида эса 100 млн. сўмлик ишлар бажарилади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати