Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фарғона шаҳрида карантин тартиби кучайтирилиб, кириб-чиқишда санитария постлари ташкил этилди

×

 2020-07-07 18:38:05    171

PDF yuklash
Chop etish


Бу ҳақда "Дарё.уз" нашри хабар бермоқда.

Фарғона шаҳрига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва шаҳардан республиканинг барча ҳудудларига, шу жумладан, вилоятдаги туманларга чиқиш йўлларида саккизта санитария пости ташкил этилди, - дейилади вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ахборот хизмати маълумотига таяниб нашрда.

Қайд этилишича, шаҳарга кириш ва чиқишда ҳайдовчилар билан карантин қоидаларига амал қилиш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, вилоят ҳудудидаги бозорлар, савдо мажмуалари ва супермаркетларга киришда дезинфекцион туннель ва дезинфекция гуруҳлари ташкил этилиб, улар карантин қоидаларига риоя этилишини назорат қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 6 июль куни Фарғона вилоятида уч нафар фуқарода коронавирус қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди. Вилоят 14 май куни коронавирусдан холи ҳудудга айланганди. Бунгача Фарғона вилоятида касалликка чалинган 158 кишининг 157 нафари соғайиб, 1 нафари вафот этганди. Ўзбекистондаги туман ва шаҳарларнинг 4 июль ҳолатига кўра, эпидемиологик тоифалар рўйхатида Фарғона «яшил» ҳудуд деб топилганди.

Фото: «Дарё»