Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани электр таъминоти корхонаси янги “Газел” русумли енгил юк машинасига эга бўлди

×

 2020-07-06 23:43:44    81

PDF yuklash
Chop etish


Бу ҳақда “Фарғона ҲЭТК” АЖ Матбуот хизмати маълум қилмоқда.

“Жамиятимиз раҳбарияти томонидан хар бир бўлим, хизмат, туман ҳамда шаҳар электр таъминоти корхоналарида мехнат қилаётган ишчи-ходимларнинг иш самарадорлиги ошириш, улар учун қулай шарт–шароит яратишда доимий эътибор қаратиб келинмоқда.


Бугун, Ўзбекистон ҳамда Фарғона туман электр таъминоти корхоналарига фаолият давомида наъмунали иш ташкил қилгани, давлат дастурлари ижросини бажарилишида жонбозлик кўрсатиб келаётганликлари учун, хизматда фойдаланиш учун жамиятга олиб келинган, 2 дона “Газел” русумли енгил юк машинаси топширилди.

Эндиликда, Ўзбекистон ва Фарғона туман электр таъминоти корхоналари ходимлари туманда юзага келган электр таъминотидаги аварияли ҳолатларда тезкорлик билан хизмат кўрсатиш, бундан ташқари электр таъминотини яхшилаш борасидаги қатор дастур ва қарор ижроларини бажарилишида ишчи ҳодимларга қулайлик бўлди”, - дейилади “Фарғона ҲЭТК” АЖ Матбуот хизмати хабарида.

Фотолар: “Фарғона ҲЭТК” АЖ Матбуот хизматига тегишли

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати