Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Карантин қоидаларига қатъий ва истисноларсиз риоя этиш зарур

×

 2020-07-06 22:39:08    97

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда пандемияга қарши кураш чоралари кўрилиши натижасида касалликдан тузалаётганлар сони ортиб бориши билан карантин чоралари юмшатилди. Эпидемиологик вазиятнинг яхшилана бораётгани барчанинг кўнглига таскинлик бера бошлаган шу кунларда, баъзи фуқаролар ўртасида бепарволик, карантин талабларига риоя қилмаслик ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Бу эса минг афсуски, сўнгги кунларда мамлакатимизда аҳоли орасида ҳам касалликка чалинганлар сони ошишига сабаб бўлмоқда.

Пандемиядан ҳимояланиш ва бу борада ваҳимага берилмасдан, аммо ҳушёрлик ва огоҳликни ҳам унутмасдан карантин қоидаларига қатъий амал қилиш саломатлигимиз муҳофазасида асосий омил ҳисобланади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги томонидан, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда туманда карантин қоидаларига риоя қилиш юзасидан фуқаролар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш билан боғлиқ чора-тадбирлар мунтазам давом этмоқда.

Вилоят ва туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи вакиллари туман марказий кўчалари, бозорлар ва савдо дўконларида бўлиб, фуқароларга карантин тартибларига қатъий амал қилиш зарурлиги, жамоат жойларида ниқобсиз юрмасликка, санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб боришди.

Тарғибот тадбирлари давомида аҳолига бепул тиббий ниқоблар тарқатилиб, уларга доимо ўзлари ва яқинларини саломатликларини асрашлари тўғрисида зарурий тавсиялар берилди.

Шунингдек, тадбирлар давомида марказий кўчалар, бозорларга туташ ҳудудлар, савдо комплекслари ва аҳоли гавжум бўладиган жойларда кенг кўламли дезинфекциялаш ишлари амалга оширилди.

Мазкур тадбирларнинг барчаси албатта, профилактик чоралар ҳисобланиб, бугунги вазиятда фуқароларни бепарволик ва лоқайдликка берилмасликка ундаш, барчани бирдек ҳушёр бўлиши ва карантин талабларига сўзсиз риоя қилишга чақиришдан иборатдир.

Дарҳақиқат, карантин тартибларига амал қилиш нафақат ўзимизга, балки яқинларимизга ҳам зиён етказишни олдини олади.

Шу ўринда, азиз юртдошларимизни, қадрли тумандошларимизни барча белгиланган қоида ва чекловларга тартибли равишда амал қилиб, шифокорлар тавсиялари ҳамда тегишли ташкилотлар талабларини қатъий бажаришга яна бир бор чақириб қоламиз. Ана шундагина, бутун дунёда тарқалаётган ушбу вирусга қарши биргаликдаги, ҳамжиҳатликдаги курашимиз албатта самара беришини яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз.

Пандемик вазиятни бартараф этиш учун албатта ҳар биримизнинг иштирокимиз муҳим! Мавжуд вазиятга бефарқ бўлмай, ўзингиз, яқинларингиз ва бошқаларни асраб-авайланг!

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати