Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Агробанк” АТБ Ўзбекистон филиали томонидан Миллий гвардия ходимлари билан биргаликда аҳолига бепул ниқоблар тарқатилди

×

 2020-07-06 20:53:32    94

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки, айни пайтда тожсимон вирусдан инсонларни асраш, ундан талафотларсиз чиқиш бугунги кунимизнинг долзарб масалаларидан бўлиб турибди.

Ўзбекистон туманида ҳам коронавирус касаллигининг кириб келиши ва кенг тарқалишининг олдини олиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Инфекцияга қарши курашиш, профилактик тадбирларни амалга оширишда, умуман олганда мавжуд вазиятга дахлдорлик ҳисси билан ёндошаётган ташкилот ва муассасалар ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. 

Жумладан, “Агробанк” АТБ Ўзбекистон филиали ташаббуси билан Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда туман аҳолисига 1000 га яқин бепул тиббий ниқоб тарқатилди.

Ходимлар тегишли эслатма ва йўриқномалар асосида аҳоли ўртасида карантин қоидаларига қатъий амал қилиш юзасидан тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб боришди.

Туман ҳудудида касаллик кириб келиши ва тарқалишининг олди олиш бўйича профилактик ишлар давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати