Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга тақдим этилган қўшимча имкониятлардан самарали фойдаланиш юзасидан ўқув-амалий семинар ташкил этилди

×

 2020-07-02 16:55:43    177

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 2 июль куни Ўзбекистон туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги "Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини-ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4742-сон қарорининг мазмун ва моҳиятини аҳолига ҳамда тадбиркорларга етказиш ва худудларда хизматлар соҳасини ривожлантириш масалалари юзасидан юзасидан ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Сатторов, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Камолова, туман Давлат солиқ инспекцияси масъул ходимлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, уларнинг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда ҳудуддаги тадбиркорлар қатнашдилар.

Тадбирда шунингдек “Асака банк” Фарғона вилоят филиали бошқарувчиси М.Мирзабаев, Республика товар-хом ашё биржаси Фарғона вилоят филиали бошқарувчиси Э.Қосимовлар иштирок этдилар.

Қарорга мувофиқ, жорий йил 1 июлдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган, кенгайтирилган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари, жорий этилган янги тартиблар, ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг ўз фаолиятларини расмийлаштиришларида жорий этилган соддалаштириш тартиблари ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Президент қарорига асосан якка тадбиркорлар ва оилавий корхоналарга яратилган қўшимча имтиёз ва қулайликлар мутахассислар томонидан яна бир бор кенг тушунтирилиб, тадбиркорларга мазкур имтиёзлардан унумли фойдаланиш тавсия этилди.

Маълумот учун,

Президент қарорига мувофиқ, жорий йил 1 июлдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати кенгайтирилиб, уларнинг сони 67 тага етди.

2020 йил 1 июлдан бошлаб жорий этилаётган тартибга кўра:

– вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бериш тартиби бекор қилинди;

– ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш хабар бериш тартибида ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код) берган ҳолда махсус мобиль илова ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилиши белгиланди;

– ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида тўлайди ҳамда ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади;

– ўзини ўзи банд қилган шахслар учун назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи, иштирокчилари сони камда уч нафар бўлган оилавий корхоналар айланмадан солиқни белгиланган миқдордан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлайдилар;

– ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ишчиларни жалб қила олмаслиги ҳамда иш берувчига эга бўла олмаслиги тўғрисидаги талаб сақланиб қолинди.

2020 йилнинг 1 июлига қадар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш тўғрисида” 2019 йил 9 июлдаги 566-сон қарори талаблари асосида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан ўзини ўзи банд қилган шахсларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилади.

2019–2020 йилнинг ўтган даврида ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан олинган вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари тўлов амалга оширилган муддатга қадар амалга қилади.

Меҳнат гувоҳномасининг амал қилиш даври бу даврда ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолияти амалда бажарилганлигидан қатъи назар пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун меҳнат стажи ҳисобланади.  

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати