Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 51 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

1 июлдан ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари ва мактаб-интернатларига қабул бошланади

×

 2020-07-01 11:10:08    119

PDF yuklash
Chop etish


Бу ҳақда Республика Халқ таълими вазирлиги маълум қилмоқда.

Жорий йилнинг 1 июлидан халқ таълими тизимидаги айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари (5-синф) ва мактаб-интернатлари (7-синф)га 2020-2021 ўқув йили учун ўқувчилар қабули жараёни бошланмоқда.

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 5-синфи учун ҳужжатлар шу йилнинг 1 — 31 июль кунлари ҳамда 7-синф учун ҳужжатлар 1 — 20 июль кунлари қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига иқтидорли ўқувчилар Давлат тест маркази томонидан тегишли фанлар бўйича ўтказиладиган тест синовлари (саралаш танлови) натижалари асосида қабул қилинади.

Пандемия шароитини инобатга олиб, ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ҳужжатларни онлайн қабул қилиш учун шароитлар яратилмоқда.

Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқувчилар қабули бўйича танловлар август ойида олий таълим муассасаларига қабул тест синовлари якунланганидан сўнг ўтказилиши режалаштирилган.

"Юртимиздаги карантин чекловлари сабабли саралаш танловларини ўтказиш муддати ўзгартирилиши мумкин", - дейилади вазирлик хабарида.

Номзодлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директори номига ариза;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

тиббий маълумотнома;

3 х 4 ҳажмдаги 4 та фотосурат.