Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Гиёҳвандлик – глобал муаммо
2020-06-29 20:54:58 152
Гиёҳвандлик воситалари нафақат инсон саломатлигига хавф солиши, балки унинг таъсирида турли жиноятлар содир этилаётгани билан ҳам хавфлидир. Мамлакатимиз Жиноят кодексига мувофиқ, тақиқланган экинларни, яъни кўкнор ёки мойли кўкнор, каннабис ўсимлиги ёхуд таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш тақиқланган.
Бу борада республикамизда ҳам доимий равишда тадбирлар ўтказилиб бориляпти. Жумладан, олий ўқув юртларида, лицей, коллеж, мактаб ва бошқа ўқув муассасаларида барча соҳа вакиллари ҳамкорлигида тадбирлар ўтказилиб, ёшлар ўртасида мунтазам равишда олиб борилмоқда.
Умуман 2019 йил давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган кенг қамровли профилактик тезкор тадбирларда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ 4611 та жиноий ҳолат аниқланиб, ноқонуний муомаладан 1 тоннага яқин гиёҳвандлик воситалари олиб қўйилган.
Ана шу жиноятлардан бири сифатида 2020 йил 26 февраль куни ИИБ ходимлари томонидан Б.Қ.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирганида хонадонидаги телевизор орқасида турган қутида 1 гр ва оғилхонада бўлган қутида 151 гр, кўп миқдорда “марихуана” гиёҳвандлик воситаси қонуна хилоф равишда сақланаётганлиги аниқланган. Суд-кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, марихуана гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддалар таркибида “тетрагидроканнабинол” моддаси мавжуд бўлиб, бу ўсимлик “марихуана” деб аталувчи гиёҳванд воситалари туркумига киришлиги кўрсатилган. Шундай қилиб, Б.Қ.нинг айби судда исботланиб, унга нисбатан қонунда белгиланган жазо чораси тайинланди.
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг ХIX бобида алоҳида келтирилган бўлиб, 270-модда (тақиқланган экинларни етиштириш), 271-модда (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш), 273-модда (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш), 274-модда (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш), 275-модда (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ишлаб чиқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ва 276-модда (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) каби моддаларни ўз ичига олган.
Ушбу жиноят нафақат маълум бир ҳудудда, балки дунё миқёсида ҳам глобал муаммога айланиб, трансмиллий жиноятчиликнинг учта энг хавфли туридан бири бўлиб келмоқда. Бунинг исботи сифатида, дунё миқёсида жазони ўташ жойларида озодликдан маҳрум қилинганларнинг 30 % дастлабки ҳибсда сақланаётганлар бўлса, судланганларнинг 18 % наркотиклар билан боғлиқ жиноятлар учун жазо ўтаётгани кўрсатилмоқда.
Ф.Қосимов
Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон тумани судининг судя ёрдамчиси