Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураевнинг 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам ТАБРИГИ

×

 2020-06-27 12:17:34    179

PDF yuklash
Chop etish


Қадрли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Аввало, Сиз азиз соҳа фидойиларини шарафли касб байрамингиз - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Бугун кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлган соҳа обрў-эътибори ва нуфузи ҳақида сўз юритар эканмиз, том маънода кўз ўнгимизда холислик ва ҳаққонийликни ўзларига шарафли бурч деб билган олийжаноб ва масъулиятли касб эгаларини тасаввур қиламиз.

Давлатимиз раҳбари кеча Сиз азизларнинг касб байрамингиз муносабати билан йўллаган табригида “Оммавий ахборот воситалари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгариш ва янгиланиш жараёнларини ҳар томонлама таҳлил қилиб, жойлардаги ижтимоий муаммолар, хато ва камчиликларга давлат идоралари ва жамоатчилик эътиборини қаратаётганини алоҳида қайд этиш лозим” дея таъкидлаб ўтдилар.

Дархақиқат, ўз истеъдоди, ижоди, ўткир қалами ва қудратли сўзи билан матбуотимиз ривожи ҳамда юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган Сиз ижод аҳлининг фидокорона меҳнатингизни ҳар қанча эътироф этсак арзийди. 

Ҳар қандай мураккаб шароитда ҳам халқ орасида юриб, одамларни қийнаётган муаммоларни дадиллик билан кўтариб чиққан, уларни бартараф этиш учун жамоатчилик фикрини шакллантирган сиз, матбуот аҳлининг фидокорона меҳнатингизни яхши биламиз ва қадрлаймиз.

Шу ўринда, аввал ҳам кўп бора таъкидлаганимиздек, Президентимиз томонидан олиб борилаётган очиқлик сиёсатини, мустаҳкам асосга эга фикр эркинлигини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, айнан холис ва конструктив танқид орқали тумандаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга кўмаклашадиган ёки фаолиятимизни эътироф этиб, ёритиб борадиган барча оммавий ахборот воситалари билан доимо мустаҳкам ҳамкорликда иш юритишга тайёрлигимизни маълум қиламиз.

Қадрли дўстлар, жонкуяр журналистлар !

Фурсатдан фойдаланиб, туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётини кенг тарғиб этиш ва жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш жараёнларида фаол иштирок этиб келаётган Сиз соҳа фидойиларига ўзимнинг хамда ҳокимлик жамоасининг чуқур миннатдорлигини билдираман.

Бугунги касб байрамингиз билан яна бир бор қутлаб, Сизларга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, куч-қувват ва узоқ умр тилайман.

Ватанимиз тараққиёти, матбуотимиз ривожи йўлида олиб бораётган эзгу ишларингизга Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!