Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИЛИК БИТИРУВЧИЛАРНИНГ 13 НАФАРИ ОЛТИН, 10 НАФАРИ КУМУШ МЕДАЛГА САЗОВОР БЎЛДИ

×

 2020-06-26 19:25:29    131

PDF yuklash
Chop etish


2019-2020 ўқув йилида туман умумий ўрта таълим мактабларини 2913  нафар (шулардан 1427 нафари қизлар) ўқувчи битириб, етуклик аттестатларини қўлига олишди.

Туман халқ таълими бўлими маълумотига кўра, ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, битирувчиларнинг 2 минг 113 нафари (72,5 фоиз) олий ўқув юртларида ўқиш истагини билдирган бўлса, 285 (9,8 фоиз) нафари техникумларда таълимни давом эттиришни, 100 нафари (3,6 фоиз) касб-ҳунар ўрганишни мақсад қилган. Шунингдек, уларнинг 104 нафари (3,5 фоиз) тадбиркор сифатида ўз бизнесини йўлга қўймоқчи, 206 нафари (7 фоиз) ҳунармандчиликни ихтиёр этиб, 105 нафар битирувчи эса (3,6 фоиз) ҳарбий бўлмоқчи.

Карантин Ўзбекистон тумани мактаб битирувчиларини ҳам олтин ва кумуш медалларни қўлга киритишига ҳалақит бермади.

Битирувчиларнинг 13 нафарига олтин, 10 нафарига кумуш медаллари насиб этди.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ҳовлисида мактабни аъло баҳо билан битирган ўқувчиларни олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда тумандаги сектор раҳбарлари, ташкилот ва муассасалар вакиллари ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Феруза Саҳибова иштирок этди.

Маросимда сўзга чиққан туман туман ҳокими Қахрамонжон Джураев мамлакатимизда баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантиришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар изчил амалга оширилаётганини эътироф этди. Мактаб битирувчиларининг кейинги ўқиш ва ишларига улкан омадлар тилади.

Сектор раҳбарлари, вилоят ва туман халқ таълими бўлими мутасаддилари томонидан ўқувчиларга олтин ва кумуш медаллар, шунингдек, туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Маълумот ўрнида:

Олтин медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича якуний назоратлар, чорак ва йиллик баҳолари аъло бўлган ёки академик лицейларнинг барча курсларида барча фанлар бўйича якуний назоратлар, ярим йиллик ва йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

Кумуш медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида ёки академик лицейларнинг барча курсларида барча фанлар бўйича йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати