Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 41 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Орзулари бир олам, туман ёшларининг…

×

 2020-06-26 17:55:22    162

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг Ўзбекистон туманидаги мактаб ва коллеж битирувчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими учрашув бошидаёқ самимият билан шарт қўйди:

- Бугун сизлар билан учрашиб, келгуси режалар ва орзуларингиз ҳақида дилдан суҳбатлашгани келдим. Келинглар, бир нарсага келишиб оламиз. Бугун сизлар кўпроқ гапириб, биз эшитамиз. Мана, вилоятдаги олий таълим муассасалари ректорлари, проректорлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, салоҳиятли тадбиркорлар, ҳамма шу ерда жамул-жам. Ҳар қандай режа ва мақсадларингиз, амалий таклифларингизни эшитиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўлида барча имкониятларни ишга соламиз.

- Мен инглиз тилидан IELTS сертификатига эгаман. Бу йил Фарғона давлат университети хорижий тиллар факултетига ўқишга кирмоқчи эдим, лекин яқинда Фарғона шаҳрида очилган Ўзбекистон-Корея халқаро университетига хам қизиқиб қолдим. Шу университетга хужжат топшириш тартиблари, кириш имтиҳонлари, қабул квоталари ва тўлов контракт суммалари бўйича тўлиқроқ маълумотга эга бўлмоқчи эдим, - дейди 1-мактаб битирувчиси Дурдонахон Жўрабоева.

Учрашувда иштирок этаётган Жанубий Кореядан ташриф буюрган ўқитувчиларнинг университет хусусида, хусусан қабул имтиҳонлари, ўқиш учун яратилган шароитлар тўғрисида берган батафсил маълумотлари нафақат Дурдонахонга, балки барча иштирокчи ёшларга маъқул тушди.

- Тумандаги қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежини тамомлаб, чилангарлик соҳасида уста бўлиб чиққанман. Тадбиркорлик фаолиятимни кенгайтириш мақсадида 30 миллион сўм кредит олишда амалий ёрдам бера оласизми? - дейди Мухаммадумар Машрабов. - Бошланишига 3 та янги иш ўрни яратаман, кейин сафимизни ўзим каби тенгдошларим билан тўлдиришни мақсад қилганман.

- Фарғона шаҳридаги Латвиянинг ISMA университетига ўқишга қабул қилиндим. Лекин контракт суммаси 25 млн. сўм экан. Таълим кредити олсам бўладими?- дейди 7-мактаб битирувчиси Мадалихон Қосималиев.

Шу каби савол, таклиф ва муаммолар бирин-кетин битирувчи ёшлар томонидан янграй бошлайди.

Келажак бунёдкорлари ўзларини қизиқтирган масалалар, янги ғоя ва ташаббуслари, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан вилоят ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига батафсил жавоблар олишди.

Самимий мулоқотлар давомида вилоятда жойлашган барча олий таълим муассасалари ректор ва проректорлари ҳам ёшларга қабул жараёнидаги янгиликлар, битирувчиларга яратилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида батафсил тушунтиришлар берди.

Вилоят Марказий банк бошқармаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши каби қатор бошқарма ва ташкилотлар мустақил ҳаётларини тадбиркорлик йўналишида давом эттирмоқчи бўлган ёшларнинг орзу-истакларини ушланишида кўмакчи бўладиган бўлишди.  

Билдирилган барча мурожаатларга аниқ муддатлар билан масъуллар бириктирилиб, ижроси вилоят ҳокимлиги ва ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан назоратга олинди. 

Яқин икки соат давом этган учрашув иштирокчилар қалбида катта таассурот қолдирди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати