Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДАГИ САЙЁР ҚАБУЛИ МУАММОЛАРГА ЕЧИМ БЎЛДИ

×

 2020-06-26 12:34:45    80

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон туманида сайёр қабул ўтказди.

Тадбирда вилоят Халқ қабулхонаси раҳбари, вилоят ва туман бошқарма, ташкилот, муассаса ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

- Дўнгсарой қишлоғимиз аҳлидан сизга салом ва миннатдорчиликлар олиб келдим. Қишлоғимиздаги 39-мактаб дастур асосида тубдан таъмирланиб, 160 ўринли янги ўқув биноси хам қурилмоқда. Бундан хамқишлоқларимиз, айниқса фарзандларимиз бениҳоят хурсанд. Мактабимизни очилиш маросимига келишингизни тайинлаб юборишди, - дейди Сохибахон Маҳкамова. - Асосий мурожаатим эса, шу мактабнинг битта эски ўқув корпуси қишлоғимиздаги собиқ болалар боғчаси биноси ўрнида жойлашган эди. Энди, давлат мактабгача таълим муассасини ҳам ташкил этсак бўлади, боғча ёшидаги фарзандларимиз сони етарли. Шу хайрли ишга бош-қош бўлсангиз.

- Ёшларимиз ва фарзандларимиз бизнинг келажагимиз, суянчиғимиз, кўз қорачиғимиз. Соғлом ҳамда баркамол авлодни вояга етказиш масаласида хар қанча эзгу амалларни бажарсак арзийди, - дейди вилоят ҳокими. - Мана, вилоят ҳалқ таълими бошқармаси ва мактабгача таълим бошқармаси мутасадди раҳбарлари, хозироқ тегишли тартибда ўз хулосаларини беради. Сиз ҳам бугунги қабулдан албатта рози бўлиб кетасиз. Хамқишлоқларга бизнинг саломни ҳам етказинг. Мактабни очилишига эса, насиб, албатта келамиз.

Шодлик МФЙ, Оқёзи қишлоғида истиқомат қилувчи Валижон ака Бегматов ўн йил аввал тутчилик фермер хўжалиги ташкил қилганлиги, ер майдонларини суғориш учун субсидия ажратишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.  Вилоят ҳокимининг кўрсатмаси билан мазкур мурожаатнинг ечимига Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси масъул этиб бириктирилди.

- Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиб, болалар оёқ кийимлари ишлаб чиқарамиз. 13 нафар кишини иш билан банд этганмиз. Маҳсулотларимиз сифати чет элникидан қолишмайди. Бозорда харидоргир. Бугунги қабулингизни эшитиб, ишларимиздан намуналар ҳам олиб келганман, - дейди Фаровон келажак маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ёш тадбиркор Жасурбек Абдусаматов. - Тадбиркорлик фаолиятимизни ривожлантириш учун уч юз миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиш истагидамиз. Ишлар янаям юришиб кетса, экспортда ҳам бўш келмоқчи эмасмиз.

- Эшитяпсизми, вилоят Марказий банки бошлиғи? Режалари пухталиги, шашти ва ғайратидан ҳам кўриниб турибди, катта марраларни бемалол эгаллай олиши. Минг раҳмат, сизга ўғлим. Муҳтарам юртбошимиз, бекорга илгари сурмадилар “Фарғона тадбиркорлари - ислоҳотчи” тажрибасини амалга ошириш ташаббусини. Олдимизда катта масъулият турибди. Сиз каби ғайратли, ёш тадбиркорлар, элимизнинг ҳақиқий мададкорларидир. “Бизнес лойиҳа”нгизни тайёрлайверинг, мана Марказий Банк вилоят бошқармаси бошлиғи Туробжон Қундузов, сизга албатта ёрдам беради. Ижросининг назорати эса бизда.   

Қабулга ташриф буюрган 62 нафар фуқаролар томонидан шу каби йўлнинг таъмирланиши, ишга жойлашиш, кредит ажратилиши, электр энергияси, ичимлик суви таъминоти, мулкий муносабатлар, оилавий масалалар ва уй-жой билан боғлиқ муаммолар айтилди.

Билдирилган ҳар бир муаммо ва таклифлар эшитилди. 

Уларнинг ижобий ечими бўйича тегишли вилоят ва туман бошқарма, муассаса ва ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди. Мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати