Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
РАСМИЙ БАЁНОТ
2020-06-26 00:42:25 144
Жорий йилнинг 23 июнь куни Менинг юртим(MY5) телеканали орқали эфирга узатилган "Таъмирланган уйлар абгор ҳолда аммо одамлар кредитни узиши шарт" номли танқидий видео лавҳа бўйича Фарғона вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.
Аниқланишича, мазкур видеолавҳада эълон қилинган кўп қаватли уйлар Ўзбекистон тумани А.Жомий мавзесида жойлашган 96, 98, 100, 110 ҳамда 112-сонли кўп қаватли уйлар бўлиб, ушбу уйларга "Ташаббускор" хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати хизмат кўрсатиб келмоқда.
Юқоридаги кўп қаватли уйлар 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, тижорат банкларининг 223 млн.сўм имтиёзли кредитлари хисобидан жорий ва мукаммал таъмирланган. Қурилиш монтаж-ишлари "Тараннум олтин диёр" қурилиш ташкилоти томонидан бажарилганлиги маълум бўлди.
Танқидий лавҳадан сўнг, Фарғона вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, Кўп қаватли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда бир қатор мутасадди ташкилотлардан иборат ишчи-гуруҳ ташкил қилиниб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилади.