Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БИЛДИРИШИ
2020-06-24 21:03:28 149
“Ишонч” газетасининг жорий йил 30 май кунги 54-55 сонларида “Депсиниш ёхуд масъуллар қачон уйғонади?” сарлавҳали мақола чоп этилган. Унда Ўзбекистон туманининг “Қайнар”, “Боғи Эрам” ва Абдурахмон Жомий номидаги МФЙларда “Обод қишлоқ” дастурида кўзда тутилган ишларнинг якунига етмай, бажарилмасдан қолиб кетаётгани ҳақида танқид қилинган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги “Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4201-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 26 феврал кунги 71-сонли қарори ижроси юзасидан 2019 йилги дастурга Ўзбекистон туманидаги “Қайнар”, “Боғи Эрам” ва Абдурахмон Жамий номидаги МФЙларда қуйидаги ишлар амалга оширилган.
1. “Қайнар” МФЙ ҳудуди бўйича :
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича:
Давлат дастури асосида МФЙ ҳудудида 4,0 км ичимлик суви тармоғи тортиш режалаштирилган бўлиб, режадаги 4,0 км тармоқ тортиш ишлари тўлиқ бажарилган.
Йўлларни таъмирлаш бўйича:
Дастур асосида ҳудудда жами 9,0 км йўлларни таъмирлаш, шундан 2 км асфальтлаш, 7км шағаллаш режалаштирилган бўлиб, маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Дўстлик” кўчаси 1246 метр, “Қурбонов” кўчаси 280 метр, “Саримсоқов” кўчаси 170 метр, “Кундузбулоқ” кўчаси 760 метр, “Янгихаёт” кўчаси 1626 метр, “Истиқлол” кўчаси 264 метр, жами
Шунингдек, МФЙ ҳудудидаги “Дўстлик” кўчаси 706 метр, “Истиқлол” кўчаси 394 метр, “Қурбонов кўчаси” 200 метр ва “Саримсоқов” кўчаси 700 метр, жами
Охунқайнар қишлоғида 1,4 км пиёдалар йўлаги қурилиб, мавжуд 0,6 км пиёдалар йўлаги таъмирланди.
Ҳудуддаги 1,5 км ирригация тизимлари тозаланган.
Кўча чироқлари ўрнатиш бўйича, Охунқайнар қишлоғида режадаги 86 та кўча чироқлари тўлиқ ўрнатилди.
МФЙ ҳудудидаги таъмирталаб ҳолатда бўлган 44 та аҳоли хонадонларининг фасад қисми мазкур хонадон эгаларининг ўз ташаббуслари билан таъмирланиб, бўялган.
Ҳудуддаги йўл четларига 100 туп арча кўчатлари экилди.
Электр таъминотини яхшилаш бўйича, “Қайнар” МФЙ ҳудудида дастур доирасида 1 та ТП қуриш ва 1,2 км тармоқ тортиш, 3 дона ТП ва 11 км тармоқни таъмирлаш, 140 та устунлар ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, режадаги ишлар тўлиқ бажарилган.
Газ таъминотини яхшилаш бўйича, 0,5 км тармоқни жорий таъмирлашга 1,7 млн сўм, 36 та суюлтирилган газ балонлар билан таъминлаш режалаштирилган.
Ҳозирги кунда аҳолига 36 та газ балон тўлиқ берилган, 2 та ГТҚ тафтишдан ўтказилди, 400 метр газ қувурлари бўялиб, режадаги ишлар тўлиқ бажарилган.
Ижтимоий соҳа объектлари қурилиши:
МФЙ ҳудудидаги 56-сонли умумий ўрта таълим мактаби, пудратчи ташкилот "Элит гранд қурилиш" МЧЖ томонидан мукаммал таъмирланган.
Дастурга асосан 56-мактабни бинони ички ва ташқи фасадини, ўқув хоналарини таъмирлаш, бино эшик ва ромларини тўлиқ алмаштириш, иситиш тизимини янгилаш учун 277 млн сўм маблағ ажратилган.
Лекин, дастур доирасида мактаб моддий техник базасини, хусусан парта, стул ва доскаларни таъмирлаш, янгилаш режалаштирилмаган.
2. Абдурахмон Жомий номидаги МФЙ ҳудуди бўйича:
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича, А.Жомий мавзесида 1 та ичимлик суви қудуғи қазиш, насос ва сув минораси ўрнатиш ҳамда 1,0 км тармоқ тортиш режалаштирилган эди. Бугунги кунда ҳудудда узунлиги 1 дона сув минораси ўрнатилиб, 1,0 км ичимлик сув тармоғи тортиш ишлари тўлиқ бажарилган.
Гидрогеология хулосасига асосан МФЙ ҳудудида 300 метр чуқурликдан ичимлик суви чиқиши аниқланган. Ичимлик суви қудуғини қазиш ишлари вақтида 250 метрга етганда техник носозлик юзага келганлиги сабабли қазиш ишлари вақтинчага тўхтатилган эди. Натижада, мазкур қудуқ ёнидан иккинчи маротаба қайтадан, янги қудуқ қазиш ишлари олиб борилиб, 300 метр чуқурликда қазилди ҳамда ичимлик суви чиқарилди.
Йўлларни таъмирлаш бўйича, МФЙ ҳудудида режадаги 7,4 км йўллар тўлиқ асфальт қилинди.
Кўча чироқлари ўрнатиш бўйича, МФЙ ҳудудида режадаги 86 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилган.
Электр таъминотини яхшилаш бўйича, ҳудудда 4 та ТПни ва 8,0 км тармоқни таъмирлаш, 1,9 км тармоқни тортиш 44 та устунлар ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 4 та ТП ва 8,0 км тармоқ мукаммал тамирланди. 44 та таянч устунлар ўрнатилиб, 954 метр 0,4 кВли тармоқ тортилган ҳамда лойиҳа бўйича барча ишлар бажарилган.
Газ таъминотини яхшилаш бўйича, 2,1 км тармоқни жорий таъмирлаш ва 17 та суюлтирилган газ балонлар билан тўлиқ таъминланган.
Ижтимоий соҳа объектлари қурилиши:
МФЙ ҳудудидаги 49-сонли умумий ўрта таълим мактаби пудратчи ташкилот "Яйпан қурилиш инвест" МЧЖ томонидан мукаммал таъмирланган. Мазкур таъмирлаш ишларига 881 млн. сўм маҳаллий бюджет маблағлари сарфланиб, умумий ишлар ҳажми 100 % га бажарилди.
МФЙ ҳудудидаги 1-сонли Давлат мактабгача таълим муассасаси пудратчи ташкилот "Яйпан қурилиш инвест" МЧЖ томонидан таъмирланган. Таъмирлаш ишларига 196 млн. сўм маблағ сарфланиб, умумий ишлар ҳажми 100 % га бажарилишига эришилган.
МФЙга қарашли, Абдурахмон Жомий номли мавзедаги 6 та кўп қаватли уйлар, яъни № 96, 98, 108, 100, 110, ва 112-кўп қаватли уйлар “Ташаббускор” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан мукаммал ва жорий таъмирланди.
3. “Боғи Эрам” МФЙ ҳудуди бўйича:
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича:
“Боғи эрам” МФЙда дастур доирасида узунлиги 3,0 км, диаметри 76 мм бўлган ичимлик сув тармоғи тортиш ишларини бажариш белгиланган бўлиб, режадаги узунлиги 3,0 км ичимлик сув тармоғи тортиш, 10 дона калодец ўрнатиш ишлари тўлиқ бажарилган.
Дастурда ичимлик суви қудуғи қазиш режалаштирилмаган.
Йўлларни таъмирлаш бўйича, МФЙ ҳудудида режадаги жами 7,7 км йўллар, шундан 3,2 км йўл асфальтлаш ва 4,5 км йўлни шағаллаш ишлари тўлиқ бажарилди.
Кўча чироқлари ўрнатиш бўйича, МФЙ ҳудудида режадаги 86 та кўча чироқлари ўрнатилган.
Электр таъминотини яхшилаш бўйича, 1 та қуввати 100 кВАли ТПни қуввати 250 кВАли ТПга алмаштириш, 1,2 км 0,4 кВли ҳаво узатмасини реконтсрукция қилиш режалаштирилган бўлиб, режадаги ишлар тўлиқ бажарилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2661-сонли қарорига асосан “Паст кучланишли электр қурилмаларини реконструкция ва модернизация қилиш тўғрисида”ги дастур ижроси бўйича “Боғи Эрам” МФЙ худудидаги 3-сонли қуввати 100 кВА бўлган трансформатор пункти юкини енгиллаштириш учун қўшимча ТП ўрнатиш ва 10/0,4 кВ хаво узатмаси қуриш мақсадида 15 дона СВ 110-3,5 таянч ва 69 дона СВ 95 2,0 таянч олиб келинган. Шундан жами 84 дона темир бетон таянчлар ҳамда қуввати 100 кВА бўлган КТПс ўрнатилган.
Газ таъминотини яхшилаш бўйича, дастур доирасида ҳудуддаги 2,1 км тармоқ жорий таъмирланиб, аҳоли хонадонлари 28 та суюлтирилган газ балонлар билан таъминланди.
16 дона таянч устунлар хамда 50 метр газ қувури реконструкция қилиниб, 1,3 метр газ қувури бўялди, шунингдек 5 та ГТҚ тафтишдан ўтказилиб бўялди.
Ижтимоий соҳа объектлари қурилиши:
МФЙ ҳудудидаги 24-сонли умумий ўрта таълим мактабини филиал биноси атроф девор қурилиши, ўқув биносини ромларини алмаштириш, полларни бўяш, фасад қисмини таъмирлаш, том қисмини қисман таъмирлаш, ёритиш чироқларини алмаштириш ишлари (маблағи 61 млн. сўмни ташкил этган) пудратчи "Яйпан қурилиш инвест" МЧЖ томонидан тўлиқ бажарилди.
Мазкур мактаб филиалида ҳам дастур доирасида мактаб моддий техник базасини, хусусан парта, стул ва доскаларни таъмирлаш ёки янгисига алиштириш режалаштирилмаган.
МФЙ ҳудудидаги 8-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси пудратчи ташкилот “Яйпан қурилиш инвест” МЧЖ томонидан таъмирланиб, таъмирлаш ишларига 336,0 млн. сўм маблағ сарфланди.
МФЙ ҳудудидаги тиббиёт бирлашмаси объекти пудратчи ташкилот "Замон қурилиш таъмир" МЧЖ томонидан мукаммал таъмирланиб, таъмирлаш ишларига 308 млн. сўм маблағ сарфланди.
МФЙ ҳудудидаги Ғалаба мавзеси ҳудудида хомийлик асосида №27-кўп қаватли уй фасад қисми қайта таъмирланган, шу ҳудудга 2 та болалар майдончаси янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган.
Таъкидлаш жоизки, юқорида номлари келтирилган ҳудудларда Давлат дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш орқали, мазкур ҳудудлар аҳолисининг яшаш шароитларини янада яхшилаш, турмуш тарзи ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлаш ҳамда маҳаллаларни ободонлаштириш, инфраструктурасини яхшилаш борасида муайян натижаларга эришилган.