Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 62 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ёшлар ойлиги” доирасида Ўзбекистон туманида 25 июнь куни беғараз донорлик акцияси ўтказилади

×

 2020-06-23 16:58:04    173

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ўзбекистон туман Кенгаши ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида “Ёшлар ойлиги” доирасида “Эзгулик албатта қайтади” шиори остида тадбир ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 25 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси ёшлар кунини белгилаш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ 30 июнь - Ўзбекистон Республикаси ёшлар куни муносабати билан 25 июнь, пайшанба куни соат 8:00 дан 13:00 га қадар Ўзбекистон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникасида (манзил: Яйпан шаҳар, Ғалаба кўчаси 45-уй) беғараз донорлик акцияси ўтказилади.

Тадбирни ўтказишдан мақсад тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган.

Донорлик тартиби бўйича эслатма:

1. 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқаролар фуқаролик паспорти билан иштирок этиши;

2. 1 кун аввал аччиқ, шўр маҳсулотлар, спиртли ва газли яхна ичимликлар истеъмол қилмаслиги;

3. Донор бўладиган кун эрталабки нонуштада тухум, ёғ ва сут истеъмол қилмаслиги;

4. Донор сўнгги 6 ой ичида чет элда бўлмаган бўлиши лозим;

5. Гепатит касаллигига чалинмаганлиги ва “D” рўйхатда турмаслиги талаб этилади.

Қўшимча маълумот учун:

+99890 565 10 56

+99891 285 63 63

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати