Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 58 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ғалла ўрим-йиғим мавсуми қизғин паллада

×

 2020-06-20 18:10:59    92

PDF yuklash
Chop etish


Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудида ризқ-рўзимиз бўлган ғаллани қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш ишлари қизғин паллага кирган. Жумладан, Ўзбекистон туманида ҳам ғалла ўрим-йиғим мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Миришкорларимизнинг машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш учун 19 та отряд ташкил этилган.

Тумандаги жами 141 та фермер томонидан 5960 гектар майдонда ғалла етиштирилган бўлиб, фермер хўжаликлари томонидан шартномавий давлатга дон сотиш топшириғи 19145 тоннани ташкил этади.

Донни қабул омборига нес-нобуд қилмай топшириш учун 120 та техника жалб қилинган. Комбайнларни бетўхтов ишлашини таъминлаш борасида ташкил этилган 10 та кўчма таъмирлаш устахонаси самарали фаолият юритмоқда.

Туман штабига кўра, бугунги кунгача 30 дан зиёд фермер хўжаликлари давлатга дон сотиш шартномавий мажбуриятини бажаришга эришди.

Жумладан, илғор хўжаликлардан “Аббосхон”, “Олимжон”, “Ўрмонобод”, “Саиджалолхон Саиджамолхон” ва “Мулла Абдуқодир” каби фермер хўжаликлари белгиланган режани 115-140 фоизга ортиғи билан уддалашди.

Айни пайтда далаларда ҳосил мўл. Етиштирилган ҳосилни йиғиштириб олиш ишлари барча хўжаликларда қизғин давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

FacebookTelegramВеб сайт