Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Отнинг ўлими итларга байрам (ми?!)

×

 2020-06-16 18:57:19    165

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат тумани, Кармак қишлоғида яшовчи О.У. қишлоғига янги электр тармоғи тортилиши ҳисобига маҳалладоши В.Б. ни томорқасидан ўтиши режалаштирилган электр тармоғини Фарғона вилояти электр таъминоти корхонасида ишловчи танишлари орқали бошқа жойдан ўтказилишига ёрдам беришга ваъда бериб, 200 АҚШ долларини мансабдор шахсларга пора тариқасида бериш кераклигини айтиб, пора беришга далолат қилиб, В.Б. нинг 200 АҚШ доллари пулларини қўлга киритган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбирда ушланади.

Судланувчи О.У. суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, маҳалладоши В.Б. ижара асосида фойдаланаётган томорқага ўрнатилиши лозим бўлган симёғочни кўчага ўрнатиш масаласи юзасидан ҳеч ким билан гаплашмаганини, уни вилоят электр тармоқлари корхонасида танишлари бўлмаганини, банкдан олган кредитларини тўлаш вақти келгани учун В.Б. нинг 200 АҚШ доллари пулларини қўлга киритмоқчи бўлганини баён қилиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, турмуш ўртоғи ногиронлигини инобатга олиб, енгиллик беришни сўради.

Иш бўйича жабрланувчи В.Б. суд мажлисида, Кармак қишлоғига янги электр тармоғи тортилаётганлиги сабабли, уни катта Фарғона канали ёнида фойдаланаётган томорқасидан симёғоч ўтказилишини маҳалладоши О.У. айтиб, агар 1.000 АҚШ доллари берса, ушбу пулларни Фарғона вилоят электр таъминоти корхонасида ишловчи танишларига бериб, электр тармоғини томорқасидан эмас, бошқа жойдан ўтказилишини ҳал қилиб беришини айтганини, шунда О.У.га 1.000 АҚШ доллари пули йўқлигини, ёзда тўй қилиши кераклигини айтганида, О.У. 200 АҚШ доллари миқдорида пул бермаса, электр тармоғи томорқасидан ўтиши аниқлигини таъкидлаб, қўярда қўймай ушбу пулларни беришини талаб қилиб келганини таъкидлаб ўтди.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида О.У. нинг илмиши атрофлича муҳокама қилиниб, О.У. жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбли деб топилди ва унга нисбатан 8.784.240 сўм жарима жазоси тайинланди.

Қ.Абдуллаев

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси