Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жиноят процессуал кодексига киритилган ўзгартиришлардан хабардормисиз?

×

 2020-06-16 18:34:48    146

PDF yuklash
Chop etish


“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги 617-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2020 йил 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланиб, Сенат томонидан 2020 йил 11 май куни маъқулланган, Қонун 2020 йил 14 май куни қабул қилинган, расман 2020 йил 15 май куни кучга кирган.

Ушбу қонунни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 52, 91, 217, 224, 225-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 52-моддаси биринчи қисми қуйидагича “Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи иш юритишнинг исталган пайтида ҳимоячидан воз кечишга ҳақлидир. Бундай воз кечишга фақат гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ташаббуси билан ва ҳимоячининг ишда иштирок этишига суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан адвокат таклиф этиш орқали таъминланадиган реал имконият мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади, бунда адвокат ўз ҳимояси остидаги шахс билан холи учрашганидан кейин ҳимоядан воз кечилганлигини тасдиқлайди. Ҳимоячидан воз кечиш жараёни видеоёзув орқали қайд этилиши шарт. Ҳимоячидан воз кечганлик ҳақида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек адвокат, суриштирувчи ёки терговчи томонидан имзоланадиган баённома тузилади ёхуд суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилади. Видеоёзув материаллари баённомага илова қилинади. Бунда ҳимоячининг ҳимоя остидаги шахс билан холи учрашиши видеоёзув орқали қайд этилмайди” тахририда баён қилиниши белгиланди. 

Ушбу тахрир билан 52-моддага ҳимоячидан воз кечиш жараёни видеоёзув орқали қайд этилиши шартлиги, видеоёзув материаллари баённомага илова қилиниши, ҳимоячининг ҳимоя остидаги шахс билан холи учрашиши видеоёзув орқали қайд этилмаслиги кўринишидаги ўзгариш киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 91-моддаси тўртинчи қисми қуйидагича тахрида баён этилиши  белгиланди: “Қуйидаги процессуал ҳаракатлар видеоёзув орқали қайд этилиши шарт:

1) ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш;

2) тинтув;

3) кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш;

4) тергов эксперименти;

5) шахсни ушлаш;

6) ҳимоячидан воз кечиш;

7) шахсни ушлаш жараёнида ўтказиладиган шахсий тинтув ва олиб қўйиш»;

Қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилди:

“Ушбу модда тўртинчи қисмининг 5, 6 ва 7-бандларида назарда тутилган процессуал ҳаракатларни видеоёзув орқали қайд этиш ушбу Кодексда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда амалга оширилади”

Ушбу қонун билан яна бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу қонун жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга хизмат қилади.

Ф.Рахмонов

Жиноят ишлари бўйича

Фарғона вилоят судининг катта мутахассиси