Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистон туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси: Пандемия шароитида олдимизда вазифалар улкан!

×

 2020-06-16 17:55:39    70

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 5-6 июнь кунлари давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи давомида вилоятимизда фуқароларни иш билан таъминлаш учун кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш масалаларини ҳал қилиш орқали 14 минг оилага кўмаклашиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва эркин иқтисодий зоналар орқали 6 минг, ғалладан бўшаган ва захирада бўлган ер майдонларида боғ, токзорлар барпо этиш, ўрмон хўжалиги ер майдонларида доривор ўсимликлар етиштириш орқали қишлоқ хўжалиги соҳасида 17 мингдан ортиқ оилани камбағалликдан чиқариш чора-тадбирлари белгиланди.

Бу чора-тадбирларни амалга оширишда карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш долзарб масала бўлиб қолмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистон туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси тумандаги тадбиркорларга ҳақиқий кўмакчи бўлмоқда.

Бош вазирнинг тумандаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мутасаддилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги “Коронави­рус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан берилаёт­ган имтиёзларни тадбиркорларнинг кенг қатламига етказиб чиқишда фаоллик кўрсатишмоқда.

Шунингдек қабулхона томонидан, давлатимиз раҳбари бошчилигида шу йилнинг 19 май куни тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан жойига чиққан ҳолда тадбиркорлар би­лан учрашув ўтказилиб, пандемияни юмшатиш бўйича қабул қилинган фармон ва қарорлар мазмун-моҳияти, тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар хақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳар бир тадбиркор билан учрашиб уларнинг муаммосини аниқлаш ва ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида бугунги кунда фаолияти тўхтатилган тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатган ҳудудларда сайёр қабуллар жадвали асосида карантин қоидаларига мувофиқ қабулларни ташкил этиш йўлга қўйилди.

- Тумандаги Бош вазир қабулхонасига жорий йилда 87 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатларда 125 та масалалар кўтарилган. Мурожаатлар асосан кредит, ер, инфратузилма, солиқ, рухсатнома, бино ва бошқа масалаларга оид бўлиб, уларнинг 70,4 фоизи тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан ижобий ҳал этилди. Коронавирус пандемияси сабабли келиб тушган масалаларнинг 97,3 фоизи ижобий хал этилди, - дейди тумандаги Бош вазир қабулхонаси мудири Назиржон Узақов. - 2020 йил давомида тушунтириш бериш орқали кўриб чиқилган мурожаатлар таҳлил қилиниб, мутасадди ташкилотлар зиммасига мурожаатларни тўлиқ хал этиш чораларини кўриш, тадбиркорларнинг муаммоларини узил-кесил хал қилиш вазифалари юклатилмоқда.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати