Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БИЛДИРИШИ
2020-06-13 12:29:48 202
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон тумани Жумавойчек қишлоғида яшовчи, ўз шахсини маълум қилмаган фуқаро видеомурожаати тарқалди. Видеомурожаатда фуқаро Ўзбекистон тумани Жумавойчек қишлоғида жойлашган боғини суғориш учун сув йўқлигини маълум қилган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан туман Ирригация бўлими билан ҳамкорликда тегишли тартибда ўрганишлар ўтказди ва ўрганишлар натижаси бўйича қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон туманидаги жами суғориладиган ер майдони 26737 гектарни ташкил қилиб, шундан 18356 гектар суғориладиган ер майдони бевосита Сўх дарёсига боғланган.
Сўх дарёси Ўзбекистон Республикасига қўшни Қирғизистон Республикаси ҳудудидан оқиб келади. Дарёнинг асосий тўйиниш манбаси Помир-Олой тоғ тизмасидаги музликлар бўлиб, Қирғизистон ҳудудида жойлашган. Дарё сувининг кўпайиб-озайиши, об-ҳавонинг исиши ва бунинг натижасида тоғдаги қор-музликларни эриши билан боғлиқ.
Сўх дарёсининг суви кўпайиши муносабати билан, жорий йил май ойи охирларидан буён Ўзбекистон тумани ҳудудига белгиланган ва етарли миқдорда сув кириб келмоқда.
Яъни, бугунги кунда тумандаги суғорилиши Сўх дарёсига боғлиқ бўлган барча ер майдонларидаги ариқлар дарёнинг маҳаллий тилда “Оқсув” деб номланадиган суви билан тўлиб оқмоқда. Боғ ва экин майдонларидаги сув таъминоти, суғориш борасида муаммо мавжуд эмас.
Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, юқорида келтирилган видеомурожаат ижтимоий тармоқларда эълон қилинган вақтда ҳам Сўх дарёсининг суви туманга етарли миқдорда етиб келган ҳамда деҳқон ва боғбонлар суғориш ишларини бемалол амалга ошираётган эди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати