Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Yoshlar-kelajagimiz" жамғармаси Ўзбекистон туман филиали: “Саховат ва кўмак” - барчамизни бир мақсад йўлида бирлаштирди
2020-06-12 20:48:37 177
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатида Ўзбекистон туманининг ёшлари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Пандемия шароитида иши, даромади бўлган баъзи оилалар ҳам маълум даромаддан айрилиб, эҳтиёжга муҳтожлиги сезилиб қолгани ҳеч кимга сир эмас.
Шундай мураккаб вазиятда, ўзлари ёш бўлишига қарамай, хақиқий юрт мададкорлари бўлган тумандаги ёш тадбиркорлар бу каби оилаларга ёрдам қўлини чўзишни ўзларининг шарафли бурчи деб билишмоқда.
Кеча, 11 июнь куни "Yoshlar-kelajagimiz" жамғармаси Ўзбекистон туман филиали ташаббуси билан, ёш тадбиркорлар томонидан тумандаги Шодлик, Қулибек, Жонобод, Кичик-тагоб ва Нурсух МФЙларида истиқомат қилувчи 20 нафар ногиронлиги бўлган ёшлар, якка ёлғиз кексалар ва бемор ётган фуқаролари бор оилалар холидан хабар олинди.
11 хил турдаги бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари, 200 дона тиббий ниқоблар мазкур ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга беғараз хайрия сифатида тарқатилди.
Юрт таянчлари хонадонларга ташрифлари давомида бугунги пандемия даврида мамлакатимизда олиб борилаётган муҳим чора-тадбирлар тўғрисида ҳам тушунтириш ишларини олиб боришди.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, яхшиликнинг катта-кичиги бўлмайди ва албатта инсондан меҳр-мурувват яхшилик қолади. Синовли кунларда бирлашиб, елкама-елка, аҳил ҳаракат қиладиган ана шундай масъулиятли, меҳри дарё инсонлар бор экан, инфекция албатта енгилади.
Бу каби саховат тадбирлари туманимизнинг барча ҳудудларида мунтазам давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати