Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Судлар фаолиятига доир ҳуқуқий хабардорлик даражаси оширилди

×

 2020-06-11 17:00:26    202

PDF yuklash
Chop etish


Бизга маълумки, суд муҳокамаси ошкоралиги, судлар фаолияти тўғрисида жамоатчиликка ўз вақтида ва объектив ахборот бериш жамиятда ҳуқуқий хабардорлик даражаси ошишига имкон яратиб, бу ўз эса навбатида одил судловни амалга оширишнинг муҳим кафолати ҳисобланади.

Судлов фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминланиши, судга нисбатан жамият ишончини оширишнинг самарали воситаси бўлиб хизмат қилади.

Шу муносабат билан, суд муҳокамаси ошкоралиги ва судлар фаолиятига доир ахборотни олиш ҳуқуқини амалга ошириш учун зарур шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан "Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида"ги қарори имзоланди.

Мазкур Пленум қарори талабларига кўра, фуқароларнинг тили, жинсий, ирқий, миллий мансублиги, диний, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеига қараб судлар фаолиятига доир ахборотни олиш ҳуқуқини чеклашга йўл қўйилмаслиги, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112-моддасида судьялар мустақил эканликлари ва фақат қонунга бўйсуниши инобатга олиниб, суд муҳокамаси ошкоралиги, судлар фаолиятига доир ахборотни олиш фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш вазифаларини амалга оширишга хизмат қилиши ва судлов фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга олиб келмаслиги лозимлиги белгиланди.

Оммавий ахборот воситалари муайян иш юзасидан суд муҳокамаси натижаларини олдиндан башорат қилишга ёки судга бошқача тарзда таъсир этишга, қандайдир босим ўтказишга, ўз навбатида судья ҳам суд қарори қонуний кучга кирмаган иш бўйича интервью беришга ёҳуд оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилишга ҳақли эмаслиги, суд муҳокамаси ошкоралиги процесс иштирокчиси булмаган шахсларга, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари вакилларига суд мажлисида қатнашиш имконияти берилиши билан таъминланиши, очиқ суд мажлисларини процесс иштирокчиси булмаган шахслар қатнашишини истисно этадиган биноларда ўтказишга йўл қўйилмаслиги белгиланди.

Оммавий ахборот воситалари вакилларининг очиқ суд мажлисида иш бўйича маълумотлар олиш мақсадида қатнашиши маълумот олишнинг қонуний йўли эканлигини инобатга олиб, уларнинг қонунда назарда тутилмаган асосларга кўра, суд мажлиси залига киришига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмайди.

Иш муҳокамаси ёпиқ суд мажлисида ўтказилиши ҳақида суд мажлиси баённомасида ва иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатининг кириш қисмида ҳам кўрсатилади.

Иш муҳокамасини ёпиқ суд мажлисида ўтказиш ҳақидаги ажрим эълон қилинганидан сўнг процесс иштирокчилари бўлмаган шахслар, оммавий ахборот воситалари вакиллари суд мажлиси залидан четлаштирилиб, бу ҳақда суд мажлиси баённомасида қайд этилиши, ёпиқ суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга йўл қўйилмаслиги, бундай мажлисда аудио ва видеоёзув амалга оширилмаслиги, ёпиқ суд мажлиси ўтказилганда, ишни электрон тарзда шакллантиришга йўл қўйилмаслиги талаблари қўйилди.

Э.Хакимов
Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси