Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Дунё нигоҳи тушган мўъжизалар

×

 2020-06-11 12:18:34    181

PDF yuklash
Chop etish


Асрлар оша маданий мерос объектлари бўлган қадимий археологик жойлар, меъморий иншоотлар дунё сайёҳларини ўзига мафтун этиш билан бирга, улар муҳим илмий-тадқиқот намунаси сифатида олимлар томонидан ўрганилиб келинади.

Мамлакатимизда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш борасида қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари том маънода маданий бойликларимизни асраб-авайлаш, келгуси авлодга бус-бутун етказиш, бу борада тадқиқ қилинаётган ишларни янада ривожлантириш каби эзгу тадбирларни амалга оширишда муҳим дастуриламалдир.

Бугунги кунда вилоятимизда 376 та маданий мерос объектлари бўлиб, улардан 117 таси археология, 139 таси архитектура, 32 таси монументал ва 88 таси диққатга сазовор ёдгорликлар саналади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 4038-сонли қарорига асосан шу кунга қадар мавжуд 376 та маданий мерос объектидан 244 тасининг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилди,  197 тасида муҳофаза белгилари ўрнатилди.

Вилоят маданий мерос бошқармаси томонидан 23 та юридик ва жисмоний шахслар билан 141 млн. 500 минг сўмлик ижара шартномалари имзоланди.

Бугунги кунда чет эллик ва маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрадиган ҳар бир қадимий ёдгорликлар мажмуаларида W-Fi зоналари, йўл кўрсаткичлари, аудиогид мосламалари ўрнатиш борасида ижобий ишлар амалга оширилди.

- Шу йилнинг 26 май куни давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва сақлаш соҳасидаги назоратнинг шаффофлигини таъминлайди ва қадимий, кўҳна маданий ёдгорликларни илмий жиҳатдан ўрганиш имкониятини кенгайтиради, — дейди вилоят маданий мерос бошқармаси бошлиғи Алишер Ҳусанов.

Ҳозирда вилоятимизда 7 маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича лойиҳа-сметалар тайёрланди. Ўзбекистон туманидаги Мўймуборак ёдгорлиги археологик ҳудуд билан бирга маданий мерос иншоотидир. Учкўприк туманида Шоҳ Салим, Қўқондаги Миён Ҳазрат масжидлари, Уста Мозор МФЙдаги ХХ асрга оид мактаб биноси, Сармоядор Уйи, Риштондаги Соҳиби Ҳидоя, Марғилондаги Узун Ҳовуз номли масжидларнинг ўзига хос меъморий ечими, тарихий аҳамияти туризм салоҳияти учун асосий манба бўла олади. Ана шу обидаларни қайта таъмирлаш, ҳудудларини ободонлаштириш борасида амалий ишлар режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, бундан буён минг йиллардан бери яшаб келаётган мовий гумбазлар, уларнинг кошинлари, пештоқларидаги нақшу нигорларни қайта таъмирлаш ишлари илмий жиҳатдан ўрганилгач, амалга оширилади. Ёдгорлик ҳудудларига қурилиши зарур бўлган иншоотлар ҳам унинг қадимийлигига путур етказмаслиги, ҳамоҳанглик касб этиши керак.

Қарор мазмун-моҳияти билан  маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш, соҳа ходимларининг фао-лиятида ижобий ўзгаришлар ясашга қаратилгани билан қадрлидир.

Маданий ёдгорликлар дунё нигоҳи тушган мўъжизалардир. Тез ўзгараётган оламда ана шу мўъжизаларни асраб-авайлаш, сайёҳларга намойиш этишга барчамиз бирдек масъулмиз.

Моҳларой

ТЎХТАСИНОВА.

Манба: "Фарғона ҳақиқати" газетаси