Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БИЛДИРИШИ

×

 2020-06-11 11:55:58    87

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон тумани Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғини яшовчи фуқаро, Мингтут маҳалла фуқаролар йиғини раисининг собиқ раиси Норматжон Асрақуловнинг видеомурожаати тарқалди. Унда Норматжон Асрақулов ўзи фаолият кўрсатган Мингтут маҳалла раиси вазифасидан ноҳақ ишдан бўшатилганлиги, шунингдек ўзи учун деҳқончилик йўналишида ер ажратиб беришни сўраб Ўзбекистон тумани ҳокимига ёзма мурожаат қилганлиги, лекин мурожаати жавобсиз қолганлигини таъкидлаган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ўрганишлар ўтказиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Н.Асрақулов ҳақиқатдан ҳам, 2018 йил 1 январ кунидан 2018 йил май ойигача Мингтут маҳалла фуқаролар йиғини раиси вазифасида фаолият кўрсатган.

2018 йил май ойида бетоблиги, соғлиги кўтармаганлиги сабабли ўз хохишига кўра эгаллаб турган вазифасидан озод қилишни сўрайди. Мингтут маҳалла фуқаролар йиғини Кенгашининг 2018 йил 6 май кунги қарорига асосан маҳалла раиси Н.Асрақуловнинг аризаси қаноатлантирилади.

    Бу борада, яъни маҳалла раиси Н.Асрақуловнинг ўз вазифа ва ваколатларини зиммасидан соқит қилиши тўғрисидаги аризаси бирор бир босим остида амалга оширилмаган.

         Шунингдек, Н.Асрақулов Ўзбекистон тумани ҳокимлигида 17.09.2019 й. кунги №771-сон билан қайд этилган аризасида деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун 0,35 га ер майдони ажратиб беришни сўрайди.

         Фуқаро Н.Асрақулов аризаси туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мутахассислари томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилади.

         Ариза мутахассислар томонидан жойига бориб ўрганилганда, фуқаро Н.Асрақулов томонидан кўрсатилган ер майдони Муқимий машина трактор парки ҳудудида фаолият олиб бораётган “Оқ Олтин замин барака” пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжалигининг 48-контурида жойлашган, тупроқ балл бонитети 70 баллга тенг бўлган ер майдони эканлиги аниқланган.

         Туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг фуқаро Н.Асрақуловга йўллаган 25.09.2019 й. кунги №СҚ/04-579 сонли жавоб хатида, бу борада ер майдонини фермер хўжаликлардан амалдаги қонунларга асосан, яъни Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасида кўрсатилган бандларига мувофиқ бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёҳуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қўйидаги ҳолларда, яъни: 1) ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда; 2) ер участкаси берилган муддат тугаганда; 3) юридик шахс тугатилганда бекор қилиниши тушунтириб ўтилган. Шунингдек, Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг юқоридаги жавоб хатида ер участкалари туман заҳира фондига қайтарилиб, бошқа юридик шахс ёки фуқароларга қонунчиликда кўрсатилган тартибда ажратиб берилишлиги фуқарога тушунтириб ўтилган.

         Шунингдек, фуқаро Н.Асрақуловнинг айнан шу ёзма мурожаати юзасидан, туман ҳокимлигининг ҳам 28.09.2019 й. кунги  №06-29/726/1-сонли жавоб хати аризачига йўлланган.

         Жавоб хатида, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 55-моддасида белгиланганидек: “Деҳқон хўжалиги юритиш учун бериладиган ер участкаларининг аниқ ўлчамлари ер ресурларининг мавжудлиги, аҳолининг зичлигига қараб белгиланиши, деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисидаги қарор туман (шаҳар) ҳокими томонидан ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг ижобий хулосаси асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилиниши баён этилган.

Ер кодексининг айнан шу моддасига асосан “Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкасини олишга муҳтож бўлган фуқаролар яшаш жойидаги туман (шаҳар) ҳокимига оиласининг таркибини ва ер участкасининг мўлжалланган жойини кўрсатган ҳолда ариза бериши” кўрсатилганлигини инобатга олиб, туман ҳокимлигига белгиланган тартибда ариза билан мурожаат қилиши мақсадга мувофиқлиги маълум қилинган.

Н.Асрақуловнинг туман ҳокимлигида 17.09.2019 й. кунги №771-сон билан қайд этилган аризасига жавобан, 28.09.2019 й. кунги  №06-29/726/1-сонли жавоб хати туман Яйпан почта алоқа тармоғи орқали 30.09.2019 й. куни мурожаатчига йўлланган. (Ҳокимликда жавоб хатини тегишли тартибда почта орқали жўнатилганлиги тўғрисида асослантирувчи, почта муҳри  босилган квитанция мавжуд)

Мурожаатда келтирилган қолган барча маълумотлар ҳеч қандай ҳуқуқий асос ва тасдиққа эга эмас.