Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бизнес-омбудсман Ўзбекистон туманилик тадбиркорлар билан учрашди

×

 2020-06-09 20:30:14    161

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда тадбиркорлар тараққиётнинг етакчи кучига айланиб, уларни ривожланиши учун барча шароитлар яратиб берилмоқда. Шу йилнинг 5-6 июнь кунлари давлатимиз раҳбари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида вилоят фаоллари билан бўлган йиғилишда тадбиркорлар вилоятда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларда бош ислоҳотчи бўлиши кераклигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил-бизнес омбудсманнинг бугун Ўзбекистон туманидаги тадбиркорлар билан ўтказган учрашувида ҳам мазкур масалалар етакчи  ўрин тутди.

Бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимов билан ўтказилган учрашувда тадбиркорларнинг фаолиятидаги муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари Музраф Икрамов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Мухсинхўжа Абдурахмонов, вилоят прокуратураси, марказий банк, солиқ, адлия бошқармалари ҳамда вилоят ва тумандаги бошқа давлат бошқаруви идоралари раҳбар ва мутасади ходимлари иштирок этдилар.

Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, унда иштирок этган тадбиркорлар ўз муаммолари ва фаолиятларини янада ривожлантириш учун зарур ёрдамлар юзасидан Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга тўғридан тўғри мурожаат этишди.

Тадбирда иштирок этган тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил тушунтиришлар олдилар, улардаги мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш юзасидан чоралар кўрилди, айрим масалалар юзасидан тегишли давлат органлари раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар бериб, алоҳида назоратга олинди.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати