Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“9-июнь Халқаро архивлар куни”
2020-06-09 11:51:41 168
Бугун, 9 июнь- Халқаро архивлар куни.
Архивлар-давлатнинг тарихини ўзида мужассам этган ҳужжатли асосга таянган йирик ахборот манбаидир, шу сабаб “Архивлар-тарих кўзгуси” дея эътироф этилади.
Ҳар йили нишонланадиган 9 июнь - Халқаро архивлар куни Халқаро архивлар кенгаши томонидан 2007 йилда Квебекдаги (Канада) Бош ассамблеясида ташкил этилган.
Архивлар куни-архив иши ютуқлари ва муаммоларига кенг жамоатчиликни ва қарорлар қабул қиладиган шахсларнинг эътиборини қаратиш мақсадида ўрнатилган санадир. Мазкур сана кенг миқёсда барча архив ходимлари томонидан касб байрами сифатида нишонланади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги шу муносабат билан, Республикамиздаги барча архив ходимларини касб байрамлари билан қутлайди.
Сизларга соғлик-саломатлик, оилавий хотиржамлик ҳамда давлатимизнинг ҳужжатли тарихий меросини сақлаш каби машаққатли, лекин шарафли, фидоийликни талаб этадиган хизматларингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги