Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Камбағаллар камаймоқда, бироқ… шу кунгача камбағал, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларга 63 та енгил типда бепул иссиқхоналар қуриб берилди

×

 2020-06-04 11:53:43    81

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Нурсух” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилиб келаётган Шоҳиста Раҳмонова томорқасига 0,5 сотих иссиқхона қуриб берилди. Туман бандликка кўмаклашиш маркази оилага уруғлик, суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия маблағлари ажратди. Эрта кўкламда иссиқхонага экилган поми-дор ҳосилга кирибди. Хонадон соҳиблари экинлар ривожидан мамнун. Эҳтиёжларидан ортириб даромад ҳам олишмоқда.

-Томорқа экин майдонидан унумли фойдаланиш учун уруғлик, кўчатлар  беришгани айни муддао бўлди, — дейди кичик иссиқхона юмушлари билан андармон бўлаётган Шоҳиста Раҳмонова. — Эндиликда иссиқхонамизни кенгайтиришни кўзлаб турибмиз. Бу оиламиз даромадини ошириш, фаровонлигини таъминлашнинг муҳим омилларидан.

Бир қараганда ҳамма иш рисоладигидек кўринади. Лекин тадбиркорлик, томорқачилик борасида ўзига хос тажрибага эга бўлган маҳалла фуқаролар йиғинида 25 та камбағал, эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилганидан таажжубландик. Битта маҳаллада шунча камбағал оила борми? Савол назари билан маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳусанбой Қўлдашевга юзландик.

- Бунча камбағал оилалар йўқ. Лекин ишсиз, якка-ёлғиз, ногиронлиги бўлган оилалар ҳам ана шу рўйхатга киритилган. Айни кунда кўчабошилар, кенгаш аъзолари, фаоллар билан ҳамжиҳатликда камбағал оилаларнинг янги рўйхатини шакллантиряпмиз. Унга кўра, 2 та оилани камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилди, 11 нафар кам таъминланган фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди, 12 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларни замонавий ҳунарга ўргатиш, шахсий томорқадан самарали фойдаланиш учун зарур шароитлар яратилаётгани эҳтиёжманд оилаларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш имкониятини бермоқда.

- Шу кунга қадар камбағал, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларга 63 та енгил типда бепул иссиқхоналар қуриб берилди, - дейди молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича Ўзбекистон тумани ҳокими ўринбосари Олимжон Сатторов. - Бундан ташқари, 879 та эҳтиёжманд ҳамда 307 та камбағал оилаларга босқичма-босқич ёрдам кўрсатиш орқали камбағалликдан чиқариш борасида зарурий чора-тадбирлар белгиланган. Бу аввало, эҳтиёжманд ва камбағал оила вакилларини ишга жойлаш, тадбиркорликка жалб этиш, имтиёзли кредитлар бериш, иссиқхона ва деҳқончилик хўжаликлари ташкил этиш, уй хўжаликларини юритиш учун бепул тикув машиналар олиб бериш йўли билан бартараф этилади.

Ҳозирги кунда маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан кам таъминланган оилаларга нафақа тайинлаш амалиёти йўлга қўйилган. Бироқ, нафақа бериш билан камбағаллик, эҳтиёжмандликни камайтириб бўлмайди. Бунинг учун янги иш ўринлари яратиш, одамларнинг боқимандалик кайфиятини йўқотиш, тадбиркорлик соҳасига йўналтириш, шахсий томорқа майдонларидан самарали фойдаланиш ишларини янги босқичга олиб чиқиш талаб этилади. Бунинг учун озгина меҳнат, изланиш, интилиш бўлса кифоя.

Расулжон Камолов.

Манба: "Фарғона ҳақиқати" газетаси