Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фермер иссиқхона қурди
2020-06-03 11:39:59 146
Бу бир мавсумда 300 миллион сўм фойда олиш имкониятини берди
Ўзбекистон туманидаги “Мулла Абдуқодир” фермер хўжалигида қўшимча тармоқ – иссиқхона фаолияти йўлга қўйилди.
“Агробанк” туман бўлимидан 500 миллион сўм кредит олиниб, 60 сотих майдонда иссиқхона ташкил этилди. Натижада 16 та янги иш ўринлари яратилди. Помидор айни кунда қийғос ҳосилга кирган. Шу кунга қадар ички бозорларга 25 тоннадан ортиқ маҳсулот сотилди.
— Дастлабки ҳисоб-китобларимизга кўра, бир мавсумнинг ўзида 300 миллион сўмдан ортиқ даромад олишни кўзлаб турибмиз, — дейди фермер Аброржон Қодиров. — Шунингдек, кузги бодринг, қовун етиштириш борасида иш олиб боряпмиз. Бу ҳам фермер хўжалигимиз иқтисодий имкониятларини ошириш, тармоқ фаолиятни кенгайтириш, қўшимча иш ўринлари яратиш имкониятини беради.
Асосан ғалла ва пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги қўшимча тармоқлар фаолиятини янада кенгайтириш тараддудида. Шу мақсадда асаларичиликни ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда.
Манба: "Фарғона ҳақиқати" газетаси
Матн ва суратлар муаллифи Шерзод Қорабоев.