Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Болаларга беринг дунёни: байрам муносабати билан Ўзбекистон туманида 200 дан ортиқ хонадондаги болажонлар холидан хабар олинди
2020-06-01 20:42:23 172
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунинг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва мехр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли.
Келажак тарих билан бунёд этилади дейилганидек, ушбу кунинг ҳам ўз тарихи бор. Бу кунни айнан 1 июнь санасида нишонлаши таклифи 1925 йил Женевада илгари сурилган ва 1950 йилдан эса 1 июнь Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида бутун дунйёда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонланиб келинади.
Ҳар йили ёзнинг биринчи куни дунёнинг деярли барча мамлакатларида келажагимиз эгалари учун турли концертлар, кўргазмалар, сайиллар, спорт мусобақалари ўтказилади. Истироҳат боғлари эса болаларнинг табассумлари билан гўёки мўжизалар дунёсига айланар эди.
Минг афсуски, бу йил бутун дунёни ташвишга солган коронавирус пандемияси даврида мазкур қувноқ байрамни оммавий тарзда нишонлашнинг иложи йўқ.
Шундай бўлсада, шодиёна арафасида байрам байрамдек ўтиши ҳамда болажонлармизнинг кўнгилларига олам-олам қувонч бахш этиш мақсадида карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда, Ўзбекистон туманида турли хайрия тадбири ташкил этилмоқда.
Сана муносабати билан туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, ички ишлар бўлими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, халқ таълими, мактабгача таълим бўлими, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси туман бўлими, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, тиббиёт бирлашмаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда 200 ортиқ хонадондаги болажонлар холидан хабар олинди.
Асосан, якка тартибда таълим олаётган эҳтиёжманд оила фарзандлари, чин етим, васийлик ва ҳомийликдаги, ногиронлиги бўлган болажонлар, шунингдек мактабгача таълим муассасаларидаги тарбияланаётган эҳтиёжманд оилалар фарзандларига карантин тартибларига риоя қилинган ҳолда, байрам совғалари, ўқув қуроллари, болаларга оид бадиий адабиётлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Болажонларнинг яшаш хонадонларини туман СЭО вакиллари иштирокида дизенфекциялаш ишлари ҳам ташкил этилди.
Кенг жамоатчилик диққатини муаммоли болаларга, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, ҳимояланган дунёда яшаш имкониятларига, бахтли болаликка эга бўлишларига ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси бўлиб ўсишлари асосий мақсад қилиб олинган мазкур кунни муносиб нишонлаш, пандемия даврида бу каби жажжи кичкинтойларимиз ва уларнинг ота-оналарини қўллаб-қувватлаш, уларга чин маънода ғамхўрлик кўрсатиш тадбирлари туманда давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати