Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Саховатдан кўнгиллар шод

×

 2020-05-29 19:29:33    69

PDF yuklash
Chop etish


Меҳр-саховатга йўғрилган кўмаклар коронавирус пандемияси давом этаётган даврда  Ўзбекистон туманида изчил давом этиб келаяпти.

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида жамғарманинг туман бўлинмаси ҳисоб рақамига келиб тушаётган маблағлар, саховатпеша инсонлар ва тадбиркорлар томонидан кўрсатилаётган кўмаклар орқали тумандаги саховат маркази орқали ижтимоий кўмакка эҳтиёжманд аҳоли қатламига бирламчи ёрдамлар етказиб берилмоқда.

Хусусан, кеча, 28 май куни марказ орқали 4 та сектор ҳудудларида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож 35 та оилаларга;

бугун 29 май куни эса шундай оилалардан 26 тасига 12 хил турдаги бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Бу каби саховат тадбирлари туманимизнинг барча маҳаллаларида сахий инсонлар, саховатпеша тадбиркорлар томонидан ўз махалладошлари, юртдошларини қўллаб-қувватлаш мақсадида мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати