Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жиноят қонунчилигида инсонпарварлик принципи

×

 2020-05-27 11:49:15    272

PDF yuklash
Chop etish


Инсонпарварлик принципи жиноят ҳуқуқидаги принциплар орасида алоҳида ўринга эга. Инсонпарварлик принципи икки томонга эга бўлиб, бир томондан инсон, унинг ҳуқуқлари, эркинлиги, қадр-қимматини энг олий қадрият сифатида жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишни назарда тутса, иккинчи томондан эса жиноят содир этган субъектга бериладиган жазодан унга жисмоний азоб бериш ёки уни қадр-қимматини камситиш сифатида фойдаланмасликни таъкидлайди. Шунинг учун инсонпарварлик принципи биринчи навбатда инсон, унинг ҳаёти, соғлиғи, ҳуқуқларини ҳар қандай тажовузлардан ҳимоя қилиш сифатида намоён бўлади.

Инсонпарварлик принципининг асоси Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасида келтириб ўтилган бўлиб, унда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши ушбу олий қонунда мустаҳкамлаб қўйилган.

Шунингдек, инсонпарварлик принципи Жиноят кодексининг 7-моддасида мустаҳкамланган бўлиб, жиноят содир этган шахсга нисбатан жазо тайинлаш – бу унга жисмоний азоб бериш ёки унинг қадр-қимматини камситиш учун тайинланмаслиги, шунингдек, жиноятчи шахсга нисбатан уни ахлоқан тузалиши учун етарли ва керакли бўлган жазо тайинлаш кераклигини таъкидлайди. Лекин, жуда оғир ёки бўлмаса жуда енгил жазо тайинлаш жамиятга нисбатан қилинган адолатсизлик бўлади.

2008 йилда Жиноят кодексидан ўлим жазосининг жазо тизимидан чиқариб ташланиши инсонпарварликнинг яққол исботидир.

Бундан ташқари, Жиноят кодексининг жазолар тизимида озодликдан маҳрум қилиш жазоси мавжуд бўлиб, бу жазо ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган ёхуд эҳтиётсизлик орқасидан жиноятни содир этган ҳомиладор аёлларга, 3 ёшга тўлмаган болалари бор бўлган аёлларга ва ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга нисбатан тайинланмаслиги ҳам инсонпарварлик принципи билан чамбарчас боғлиқ. Инсонпарварлик принципи жазони енгиллаштиришга, уни шартли равишда қўллашга, жазодан озод қилишга, жазони ўташга, жиноий жавобгарликдан озод қилишга имкон берадиган жиноий-ҳуқуқий институтларда ўз аксини топган.

Суд органлари инсонпарварлик принципидан келиб чиқиб Жиноят кодексида энг оғир жазо ҳисобланган умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини зарурияти бўлмаган ҳолларда тайинламасликка ҳаракат қилмоқда. Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, инсонпарварлик принципи жиноят қонунчилиги билан белгиланган энг минимум жиноий-ҳуқуқий мажбурлаш чораларини қўллаш орқали жиноят содир этган шахснинг ахлоқан тузалиши учун йўналтиришда ифодаланади.

Жиноий жазо бериш жиноят қонунчилиги билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларни бузган шахслардан “қасд” олиш эмас, балки 3 та белгиланган мақсадга эришиш учун йўналтирилган чоралар мажмуи ҳисобланиб, биринчидан ижтимоий адолатни тиклаш, иккинчидан, судланган шахсни ахлоқан тузатиш, учинчидан, янги жиноятларни содир этишдан огоҳлантиришдан иборат. 

О.МИРСАДИКОВ,

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси