Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман Кенгаши депутати Рамазон ҳайити арафасида тумандошларига саховат кўрсатди
2020-05-23 18:37:32 160
Инсон қалбига йўл меҳр-мурувват ва саховатдан бошланади. Минг йиллар давомида шаклланган меҳр-оқибат, меҳр-мурувват тушунчалари асрлар мобайнида эл-юртимизнинг дунёқараши, маънавий ҳаётининг негизи сифатида вужудга келган, онгимиздан чуқур жой олган буюк қадриятларнинг амалий ифодасидир.
Бугунги кунда Ўзбекистон туманида ҳам “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган хайрли амаллар ҳам мазкур қадриятларимизга мос равишда давом этмоқда.
Бу борада тумандаги депутатлик корпуси ҳам фаол бўлиб, туман Кенгаши депутатлари ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни хар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини бироз бўлсада аритиш, дилларига хушнудлик олиб кириш мақсадида турли тадбирларни амалга оширишмоқда.
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган туман Кенгаши депутати Асроржон Қурбонов байрам арафасида ўз сайлов округида истиқомат қиладиган, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, якка-ёлғиз ва боқувчиси бўлмаган 8 нафар оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга 3,4 млн. сўмлик ҳомийлик ёрдамларини кўрсатди.
- Пандемия ва карантин даврида мунтазам равишда ҳудудларимиздаги сайловчиларимиз холидан хабар олиб турибмиз. Уларнинг муаммоларини тинглаб, уларга доимо яқиндан кўмакчи бўлишга харакат қилиб келмоқдамиз, - дейди депутат А.Қурбонов. - Умид қиламан, ҳаммамиз бир тан-у бир жон бўлиб бирлашиб, Аллоҳ томонидан берилган бу синовлардан ўзининг мадади билан эсон-омон ўтиб оламиз. Фурсатдан фойдаланиб бутун халқимизни кириб келаётган муборак Рамазон ҳайити байрами билан чин қалбимдан самимий қутлаб, уларнинг оилаларига Яратгандан тинчлик, хотиржамлик, саломатлик, қут-барака тилаб қоламан.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати