Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Пенсия ёшидаги фирибгар
2020-05-18 17:06:48 134
Фуқаро З.М оиласи билан ажрашганлиги туфайли акасининг оиласи билан бирга яшаб келар эди.
Шунинг учун ҳам у уй олишни мақсад қилиб, маблағи йўқлиги сабабли қариндоши Б.М.га уй олмоқчи эканлигини айтади. Шунда унинг қариндоши Б.М таниши Ш.А.нинг арзон уй-жой олганлигини айтиб, унга бу борада ёрдам бериши мумкинлигини айтади.
Бояқиш аёл, Ш.А. муқаддам айнан фирибгарлик жинояти билан олдин бир неча марта судланганлигидан хабари бўлмай, ўзининг аммаси билан ўша куниёқ Б.М айтган Ш.А.нинг хонадонига боришади. Ш.А. уларга ногиронлар яшаётган намунали уйлар учун тўловини тўлай олмаган уйларни давлат олиб қўяётганлигини, худди шундай хонадонлардан 2 таси борлигини, биттаси 2 хонали, иккинчиси 3 хонали эканлигини айтиб, ниҳоят ўзининг уйига эга бўлиш имконияти пайдо бўлган З.М.нинг ўзининг паст ва ғаразли ниятларига ишонтиради.
Ушбу “намунали уй”ни олиш учун у З.М.га ҳужжатларни тайёрлаш учун фуқаролик паспорти ва 100 АҚШ доллари сўрайди. У бунга рози бўлиб эртаси куни бу янгиликни ортиқ ўзига сиғдиролмай ўзининг иш жойидаги ҳамкасби С.О.га айтади. Шунда унинг ҳамкасби С.О. ҳам унга уй зарурлигини айтганида, у сотиб олаётган жойда яна битта уй борлигини, қўшни бўлиб яшашлари мумкинлиги ҳақидаги ўйлар билан З.М. Ш.А.га қўнғироқ қилиб ҳамкасби С.О. ҳам уй олишини айтиб фуқаролик паспорти нусҳалари ва пулларни қаерга олиб боришлари кераклигини сўрайди.
Сўнгра улар келишилган жойга олиб бориб Ш.А.га жами 200 АҚШ доллари беришади ва Ш.А. уларга ҳужжатлар 15 кунда тайёр бўлишини, бу вақтгача уни безовта қилмасликларини айтиб у ердан кетади. Ҳужжатлар расмийлаштирилиши учун айтилган вақт ўтиб бўлганидан сўнг, улар Ш.А.га қўнғироқ қилишганида туман ҳокимлиги чиқарган рўйхатга уларни қўшиши учун 500.000 сўмдан, шундан сўнг улардан кадастр ҳужжатлари учун 230.000 сўм ва бошқа баҳоналар билан З.М.дан 100 АҚШ доллари ва 3.444.000 сўм, С.О. дан 100 АҚШ доллари ва 3.145.000 сўм пул олиб, келишилган уйларни олиб бермасдан ҳар хил баҳоналар қилиб келади.
Шундан сўнг тоқати тоқ бўлган ва алданганликларини сезган З.М. ва С.О. уларга уй керак эмаслигини ва пулларини қайтариб беришини сўраб қўнғироқ қилишганида Ш.А. уларнинг пулларини қайтариб беришини айтиб телефонини ўчириб қўйиб, уларнинг пулларини қайтариб бермай келади.
Шундан кейин жабрланувчилар бу ҳақида тегишли органларга ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлишади. Ш.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши судда кўриб чиқилиб, айбдор шахсга нисбатан одилона ҳукм чиқарилади ва жабрланувчиларга етказилган зарарлар тўлиқ қоплаб берилди.
Ф.ҚОСИМОВ,
Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман
судининг судья ёрдамчиси