Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 56 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ

×

 2020-05-15 12:22:38    270

PDF yuklash
Chop etish


ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ

Ассалому алайкум ҳурматли тумандошлар ҳамда Яйпан.уз веб сайтини доимий равишда кузатиб юрувчи ватандошларимиз, барчаларингизни бугунги ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ билан туман адлия бўлими ходимлари номидан чин дилдан ТАБРИКЛАЙМАН!!!

Бугун, 15 май куни, жаҳон миқёсида Халқаро оилалар куни (International Day of Families) нишонланади. Ушбу байрам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 20 сентябрдаги Халқаро оила йили тўғрисидаги резолюцияга мувофиқ 1994 йилнинг 15 майидан буён мунтазам равишда нишонланиб келади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3808-сон қарорига (https://www.lex.uz/docs/3797625) мувофиқ, 15 май ҳар йили Халқаро оила куни сифатида республика бўйлаб кенг нишонланиши белгилаб қўйилди.

Халқаро оилалар кунини ўтказишдан мақсад жаҳон ҳамжамияти диққатини оилавий қадриятларга ва оила институти билан боғлиқ муаммоларга қаратишдир.

Мана бу йилги байрам бутун дунёда шу жумладан юртимизда КОРОНАВИРУС пандемияси тарқалиши оқибатида карантин бўлиб турган вақтларга тўғри келди. Ҳа, ушбу пандемия сабаб ҳар бир ватандошимиз балки бутун дунёдаги одамлар ҳукуматлар томонидан ўрнатилган ўзини ўзи изоляция қилиш каби карантин чораларида ўз оиласи бағрида анча муддат бирга бўлишига тўғри келиб ҳар  бир оила аъзоларини янада чуқурроқ ўрганиб олишларига, бир бирларига меҳри ошишига, оилавий қадриятларни қанчалик муҳимлиги ҳақида мулоҳаза қилишига яхши сабаб бўлди десак муболаға қилмаган бўламиз.

Карантин чоралари ҳар бир оиладаги эркакка (оиладаги эрга) у ўзи ишга кетганидан сўнг турмуш ўртоғини кун бўйи уйда “мазза қилиб ўтирмаслигини”, аёл кишини зиммасига тушган уйдаги ишларни кўплигини, болаларини едириб ичириш, уларнинг ғавғоларини ҳал қилиш, қайнота-қайнонани хизматларини қилиши, 3 маҳал дастурхонни тузаб ҳамма еб-ичиб бўлгач яна дастурхонни йиғиштириш-у, ювиб тозалаш каби.... бир қанча уй юмушларини бажаришини ўз кўзи билан кўриб гувоҳи бўлиб турмуш ўртоғининг қадрига етишига, аёлга (оиладаги хотинга) эса турмуш ўртоғини эрталаб чиқиб кетиб кечқурун қайтиб келиб “кун бўйи иш баҳона йўқ бўлиб кетган” эрини ўша вақтларда йўқ бўлиб кетса ҳам ойлик маоши ёки кунлик топган иш ҳақини оила-рўзғор тебратишга қанчалик муҳимлигини тушуниб етишига, доимий равишда жамулжам бўлиб овқатланиш оиланинг ҳар бир аъзоси учун қанчалик мароқли эканлигини бизга “ўргатиб” қўйди.

Ҳукумат томонидан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” каби умумхалқ ҳаракати, давлатимиз Президентининг ҳар 3-4 кунда чиқарилаётган янгидан янги қарорлари бежизга эмаслиги, давлат Президенти томонидан вилоят ва туман ҳокимларидан видеоселекторларда “иш ўрни яратиш учун нима чораларинг кўрдиларинг?” деб такрор такрор талаб қилишларининг ҳаммасининг туб моҳиятида ҳар бир оилани иқтисодий жиҳатдан камбағалликдан чиқариш, янги иш ўринларини яратиш орқали фуқароларнинг иш излаб қўшни давлатларга сарсон бўлиб боришларини имкони борича олдини олиш каби аниқ мақсадлар турганини англаб етмоқдамиз.

Туман адлия бўлими ҳар бир фуқароларимизни бугунги халқаро оила куни билан яна бир бор табриклаб,

ҳар биримиз ўз оиласини қадрига етишини, оиланинг бузилиши жуда кўп ҳолатларда ҳар икки томонга ҳам, ўртадаги фарзандларга ҳам фойдадан кўра кўп зарар келтиришини тушуниб етишларини,

юзага келган пандемия сабаб ушбу ҳолатга кўниккан ҳолда ўзини ва оиласини эҳтиёт қилиб комиссия томонидан ўрнатилган чекловларга албатта риоя қилишлари лозимлигини,

пандемия сабаб иш жойларини, даромадларини йўқотган фуқароларимизга телефондаги интернет тармоғи орқали “бизнес идеи” каби сайтларга кириб улардаги бизнес ғоялар ичидан албатта қайсидир ўзига мосини танлаб ўз бизнесини йўлга қўйиш вақти келганлигини,

янги бизнес бошламоқчи бўлганларга адлия бўлимлари қонунчиликдаги имтиёзлар ва муаммоларнинг қонуний ечимлари ҳақида тўлиқ кўмак бериши мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман. (эслатма: Ўзбекистон туман адлия бўлими манзили Яйпан шаҳар Зиёкор кўчасида жойлашган, тел: 0 (373) 53-91-263, эл почта uzbekiston-t@adliya.uz)

Ҳурмат билан, Ўзбекистон тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси Н.Пайғамов