Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бугунги кунгача эллик олти нафар кам таъминланган оилаларга 82,3 миллион сўм субсидия ажратилди, олдинда хали режалар бисёр

×

 2020-05-13 18:34:19    160

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида коронавирус пандемияси даврида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Карантин даврида ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, бу борада айниқса аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланишни таъминлаш масалалари тумандаги сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилотларнинг доимий эътиборида.

Бугунги вазиятдан келиб чиқиб, карантин ҳолатида уйда ўтириб, вақтни самарали ўтказиш, аҳоли ўз томорқасида экин экиши, ердан унумли фойдаланиши зарурлиги бўйича тарғибот ишлари мунтазам давом эттирилмоқда.

Ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларга енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази орқали ажратилаётган субсидиялар эса бу борадаги ишларнинг самарадорлигини янада оширишга катта кўмак бўлмоқда.

Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, шахсий томорқа хўжаликларини ривожлантириш учун бугунгача 56 нафар кам таъминланган оилаларга 82,3 миллион сўм субсидия ажратилган.

- Туманимизнинг барча ҳудудларида хонадонма-хонадон юриб, томорқа ер эгаларининг бандлик даражасини ўрганиб чиқмоқдамиз. Пандемия даврида кам таъминланган оила вакилларини, ишсиз фуқароларни ўз томорқа хўжаликларида банд қилиш учун амалга ошираётган бу ишларимизни изчил давом эттирамиз. Бу борада ойлик, йиллик режаларимиз бўйича қилинадиган ишларимиз хали бисёр, - дейди туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Ш.Мирзаакбаров. - Субсидия бу – беғараз ёрдам. Уни қайтариш талаб этилмайди. Бундай турдаги субсидияларни фуқаролар фақат иссиқхона қуриш учун эмас, балки уруғлик, кўчат сотиб олиш учун ёки суғориш воситаси харид қилиш учун ҳам ишлатиши мумкин.

Коронавирус пандемияси орқали дунёнинг энг ривожланган давлатларида ҳам озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги сиёсат ва чора тадбирлар етарли эмаслигини кўриниб қолган бир вақтда, юртимизда олиб борилаётган бундай саъй-ҳаракатлар, имкониятларни қўлланилиши, кучли ижтимоий ҳимоя сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб келаётганлигидан яна бир далолатдир.

Фақатгина, буни барчамиз тўғри англаган холда, бугунги вазиятдан муносиб хулоса чиқарсак, томорқалари ер эгалари сифатида ҳалол пешона теридан томган тупроқдан эртага албатта олтин битишига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ишонсаккина бас.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати