Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди!
2020-04-28 22:30:43 161
Коронавирус пандемияси даврида аҳолини моддий қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилаларга хайр-саховат ёрдамини кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон туманида фаолият олиб бораётган хайрия ва саховат марказининг фаолияти хақида мунтазам равишда ахборот бериб бормоқдамиз.
Марказ орқали саховатпеша инсонлар ва тадбиркорлар томонидан кўрсатилаётган бирламчи ёрдамлар ижтимоий кўмакка эҳтиёжманд аҳоли қатламига беғараз етказиб бериш ишлари қизғин давом этмоқда.
Кеча, 27 апрель куни марказ орқали 4 та сектор ҳудудларида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 48 та оилаларга;
бугун 28 апрель куни эса шу каби оилалардан 41 тасига бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Карантин даврида оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган бундай хайрия тадбирлари, саховатпеша инсонларнинг кўмаклари ушбу синовли кунлардан эсон омон, халқимиз бирдамлигида енгиб ўтиш учун барчага куч қувват ва матонат бахш этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати