Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Биз бугунги вазиятга бефарқ эмасмиз”: саховатпеша тадбиркорлар сафи тобора кенгаймоқда
2020-04-27 22:55:38 173
Айни кунларда коронавирус пандемиясининг салбий оқибатлари сабаб кўплаб оилалар ёрдамга муҳтожлигини тўғри англаган ва бу вазиятга бефарқ бўлмаган, Ўзбекистон туманидаги саховатпеша тадбиркорлар ўз беминнат ёрдамларини кўрсатишда давом этишмоқда.
Туманда фаолият юритадиган “Нишонова Жаннатой” МЧЖ (раҳбари Маъруфжон Нишонов) ва “ASIA SMALL STONE” МЧЖ (раҳбари Ғайратжон Тўхташев) мутасаддилари синовни саховат билан енгишни мақсад қилиб, 11 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини тумандаги хайрия марказига тақдим этди.
“Саховат ва кўмак” умумхалқ харакати доирасидаги мазкур хайрия ёрдами 160 литр ўсимлик ёғи, 240 кг макарон, 400 кг гурунч, 240 кг шакар, 400 кг картошка, 240 кг сабзи ва 240 кг пиёз каби бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат бўлиб, мазкур маҳсулотлар марказ орқали тумандаги эҳтиёжманд оилаларга манзилли етказиб берилади.
Коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва унинг салбий таъсирини камайтиришда ўз хиссасини қўшган бу саховатпеша тадбиркорларга туман ҳокимлиги ва хайрияларни қабул қиладиган фуқароларимиз номидан чуқур миннатдорчилик изҳор этамиз.