Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманидаги хайрия тадбирлари марказининг манзили ўзгарди, лекин саховат ишлари хамон жўш урмоқда
2020-04-27 20:48:31 153
Туманда фаолият кўрсатаётган Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази 26 апрел кунидан бошлаб Яйпан шаҳар, Пасткиқўриқ маҳалла фуқаролар йиғини, Туркистон кўчаси 1-уйда (22-умумий ўрта таълим мактабининг спорт зали) жойлашган бинода ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Мазкур манзилда бевосита “Саховат ва кўмак” умумхалқ харакати доирасида амалга оширилаётган хайрия ёрдамлари ҳам жамланмоқда хамда озиқ-овқат ва бошқа зарурий маҳсулотлар эҳтиёжманд оилаларга етказиб берилмоқда.
Марказдаги +99899 0883732, +99890 550-91-92, +99890 854-89-00, +99890 150-50-51, +99890 164-00-11 телефон рақамлари орқали ёрдамга муҳтож шахслар, хайрия қилмоқчи бўлган тадбиркорлар ва бошқа саховатпеша инсонлар мурожаатлари узлуксиз қабул қилинмоқда.
Туманда ҳомий ташкилотлар ва саховатли тадбиркорлар тақдим этаётган хайрия ёрдамлари миқдори кун сайин ортиб бормоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати