Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қўрғончалик тадбиркор маҳалладошларидан мурувват ёрдамини аямаяпти

×

 2020-04-21 23:01:34    133

PDF yuklash
Chop etish


Коронавирус пандемиясининг мамлакатимизда тарқалишини олдини олиш чора-тадбирлари доирасида эълон қилинган карантин даврида саҳоватпеша тадбиркорлар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, ногиронлиги бор юртдошларимизга ҳомийлик кўрсатиш ташаббуси билан чиқишмоқда.

Нурсух қишлоғининг Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи саҳоватпеша тадбиркор Махмудали Қўчқаров ўз маҳалласидаги эҳтиёжманд, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган ва боқувчисини йўқотган оилаларга беминнат ҳомийлик ёрдамларини кўрсатиб келмоқда.

Шу кунларда эл дардига бефарқ бўлмаган тадбиркор томонидан ҳудудда яшовчи 50 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳамда ногиронлиги бор фуқароларга 50 қоп ун, 50 литр ўсимлик ёғи, 50 кг гўшт каби озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий ниқоблар ҳамда 12 миллион сўм маблағ улашилди.

Хайрия маҳсулотларни тарқатиш карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда туман ҳокимлиги, туман Санитария-эпидемиология осойишталик маркази ва маҳалла фуқаролар йиғини вакилларининг тегишли санитария-гигиена назорати остида амалга оширилди.

- Тадбиркордан жуда миннатдормиз, маҳалла ҳаётида доимо фаол иштирок этади. Мана, бугунги синовли кунларда ҳам ўз ташаббуси билан кўмакка мухтож фуқароларга қувонч улашди. Қишлоғимизда бу каби саҳий инсонлар борки, улар ҳам кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг рўзғори бутлашда кўмаклашмоқдалар -дейди Қўрғонча МФЙ раиси Хабибулло Маматқулов.             

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати