Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Шифокорларимиздан навбатдаги ғалаба: Андижонда олти нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайди
2020-04-17 18:58:00 125
Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 6 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.
Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Тузалганларнинг барчаси коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Беморларнинг 2 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улардан 4 нафари Андижон шаҳридан, 2 нафари эса Андижон туманидан. Улар орасида энг ёши каттаси 60 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда. Эътиборли томони, вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар 4 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 10 нафарни ташкил қилмоқда.
Соғайган беморлар вилоят юқумли касалликлар шифохонаси шифокорлари томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида олиб борилган тўғри даволаш муолажалари туфайли дарддан тўлиқ фориғ бўлишди.
Шундай қилиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 146 нафарга етди.