Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Эзгу амаллар давом этмоқда
2020-04-16 23:01:49 145
Ўзбекистон туманида коронавирус пандемияси туфайли карантин пайтида кам таъминланган, турмуш шароити оғир оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳузуридаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказининг самарали фаолияти, аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламини қамраб олиш имконини бермоқда.
Бугун, 16 апрел куни Ўзбекистон тумани Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан тумандаги 57 та эҳтиёжманд оилаларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Синовли паллада ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд оилаларга қаратилаётган бу каби ғамхўрликларни фуқароларимиз кўриб, ҳис этиб шундай юртда яшаётганликларига шукроналар келтиришмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати