Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Аскарликка сараланган чақирилувчилар ҳамда бўлажак ҳарбий мутахассислардан иборат туман ёшлари ташаббус билан чиқишди
2020-04-15 17:27:29 169
Бугунги кунда муддатли ҳарбий хизматга фуқароларни юбориш тадбирлари кечиктирилган бўлса-да, саралашдан ўтган чақирилувчилар кўнгилли равишда дезинфекция ишларида қатнашмоқда.
Бу борада Ўзбекистон туманилик ёш ватанпарвар йигитлар ҳам юрт бошига тушган синовли кунларда бир четда туришни исташмади.
Муддатли ҳарбий хизматга юборилиши кечиктирилган чақирилувчилар ҳамда олий ҳарбий билим юртларида ўқиш истагини билдирган туман ёшларидан иборат “Кўнгиллилар отряди” туманда дизенфекция ишларида фаол иштирок этишмоқда.
Бўлажак аскарлар Ўзбекистон тумани Мудофаа ишлари бўлими масъуллари ҳамда туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази билан ҳамкорликда ўқув машғулотларида қатнашиб, ўз тажрибаларини оширмоқда.
Чақирилувчилар ва бўлажак ҳарбий мутахассислар уйда қолишдан кўра, инфекцияга қарши курашишни афзал билмоқда.
Туман бўйича ана шундай ёшлардан иборат кўнгиллилар отряди тузилган бўлиб, ҳар куни 3-4 гуруҳга бўлинган холда марказий кўчалар, бозорлар, савдо дўконлари ҳамда аҳоли яшаш манзилларида зарарсизлантириш ишларини олиб боришмоқда.
Натижада туманда вирус инфекциясига қарши кураш самарадорлиги янада ошмоқда. Кўнгиллилар сафи эса кун сайин ортмоқда.
- Коронавирусга қарши курашиш йўлида халқимиз бирлашиб, янада бирдам ва ҳамжиҳат бўлди. Муддатли ҳарбий хизматга сараланган туманимизнинг мард ва жасур йигитларининг ҳам бундай ташаббусларини биз тўлиқ қўллаб-қувватладик. Йигитларимиз дезинфекция ишлари билан биргаликда, кўча ва бозорларда фуқароларимизни уйда қолишга мунтазам даъват этишмоқда, - дейди туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи подполковник А.Эгамқулов.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати